ЭлТРнинг директори «ПолитКлиника»ни судга беришини билдирди

141
Эрлан Догдурбеков

Давлат ЭлТР телеканалининг директори Эрлан Догдурбеков «ПолитКлиника»ни судга беришини билдирди. Бу ҳақда у «Азаттык»қа берган интервьюсида билдирди.

Догдурбековнинг айтишича, «ҳозирда судга бериш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда».

Аввалроқ Президент администрациясининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков 8-февралда фейсбукка пост ёзиб, «ПолитКлиника» медиасини «аниқланмаган ёлғон маълумот тарқатди» деб айблаган. Нашр ЭлТР давлат каналининг журналистларини «Садир Жапаровнинг вақтида электр тармоғига бир сом ҳам қарз олмаган» деган хулосасини очиқ манбалар орқали таҳлил қилиб, уни «тўлиғи билан ёлғон маълумотдан иборат ва манипуляция» деб хулоса чиқарган эди. 

Орунбековнинг постига илова қилинган ЭлТР каналининг «Атайин репортаж» (“Махсус репортаж”)ида «нашр кечирим сўрамаса, судга мурожаат қиламиз» деб айтилган.

«ПолитКлиника»нинг асосчиси Дилбар Алимова эса «Клооп»га интервью бериб, ҳукумат вакилининг билдирувини «нашрнинг ишини дискредитациялаш ҳаракати» деб баҳолаган.