ИИВнинг 100 етакчиси фаолиятидаги камчиликлари сабаб тартиб жазосига тортилди

166

Ички ишлар вазирлигининг 100 нафар раҳбарлари ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида етарлича иш олиб бормаганлиги учун турли хил интизомий жазоларга тортилди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати 3-февралда билдирди.

Бундан ташқари, вазирлик тўрт нафар раҳбарга нисбатан ички текширувлар ўтказилиши ва уларнинг фаолиятига баҳо берилишини маълум қилди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги туман, шаҳар ички ишлар бошқармалари ва вилоят ИИБ раҳбарлари таркибини янгилашни режалаштирмоқда.

«Камчиликларни имкон қадар тезроқ бартараф этиш бўйича тегишли ишларни олиб бориш ва рақамлаштириш доирасида бутун Қирғизистон бўйлаб видеокузатув тизимининг фаолиятини кучайтириш зарур», - деди ички ишлар вазири Улан Ниязбеков.

2022-йилнинг охирида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси милиция ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига бошпана бериш билан боғлиқ бир қанча ҳолатлар ҳақида хабар берган эди. 24 декабрь куни Норин вилояти Қўчқор туманида хавфсизлик кучлари беш нафар милиционерни Қамчи Колбаев гуруҳи аъзоларини ҳимоялаб келганликда гумон қилиб ҳибсга олди. Икки кундан кейин Сузоқ тумани ИИБ милиция ходимлари худди шундай айблов билан қўлга олинди.

Текширувлар натижасида Ниязбеков ўнлаб ички ишлар ходимларини ишдан бўшатиб, хайфсан берган, тўртта вилоят ИИБ бошлиқларини эса алмаштирган.