МХДҚ: «Коррупцияга қарши халқ ҳаракати»нинг бошчиси пора талаб қилишга гумонланиб қўлга олинди

185

«Коррупцияга қарши халқ ҳаракати» жамоат уюшмасининг бошчиси пора талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 3-февралда УКМКнын басма сөз кызматы билдирди.

Маълумотга кўра, гумонланувчи Кемин туманига қарашли Кичик-Кеминдаги қишлоқ бошчисидан молиявий текширувни тўхтатиш ваъдаси билан, йирик миқдорда пул талаб қилган. 

«Гумонланувчи уюшманинг мақомидан фойдаланиб, давлат ходимларидан, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларидан бюджетнинг сарфланиши ҳамда бошқа қизиқтирган маълуомтларни сўраб юрган. Агара улар талабни бажармаса, ишини текширишини айтиб қўрқитиб, кўпдан бери пул олиб юрган», — деб таъкидлашди махсус хизматдан. 

Гумонланувчи МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилди, ҳозирда бу иш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. 

3-февралда Жалолобод вилоятининг Ақси туманида пора олаётган вақтда туғруқхонанинг акушер-гинекологи қўлга олинган.  Унга ҳам «пора талаб қилиб олиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. 

Ўтган йили Қирғизистон коррупциянинг даражасини тадқиқи қилган Transparency International халқаро ташкилотининг маълумотига кўра, порахўрликнинг кўриниши бўйича 180 мамлакатнинг ичидан 140-ўринни эгаллаган. 

Дания 90 балл,  Финляндия ва Янги Зеландия эса 88 балл билан биринчи учликка кириб, коррупциянинг даражаси энг паст мамлакатларнинг сафини ташкил қилган.