Остона: Қирғизистон билан Россия футболчиларининг ўртасида оммавий муштлашув бўлди

157

4-февралда Остона шаҳрида ўтаётган медиатурнирда Қирғизистон ва Россиянинг футболчилари ўртасида оммавий муштлашув чиқди. Бу ҳақда турнирнинг ташкилотчилари инстаграм саҳифасида маълум қилди. 

Муштлашувдан кейин қирғиз футболчилари ўйиндан бош тортишгани хабар қилинди. Шу сабабли Қирғизистон жамоасига техник мағлубият берилиб, мусобақадан четлатилди. 

Kaktus.media нашри муштлашув ўйиннинг 67-дақиқасида, ҳисоб 0:0 вақтида чиққанини ёзди. Муштлашувдан кейин ҳакам қирғиз футболчиларига уч, рус футболчиларига бир қизил жарима картасини берган. 

Ҳатто футбол майдонига полиция чақирилган, бироқ ярим соатдан кейин икки жамоанинг вакиллари бир-биридан кечирим сўраган. Полиция россиялик ўйинчига 35 минг тенге жарима солиб, қирғиз ўйинчиларига маъмурий тартибсизлик бўйича протокол тузган.

1XBET Media Football League медиа-футбол турнири Қозоғистонда ўтмоқда, у 23-январда бошланган. Унда блогерлардан, тиктокерлардан иборат жамоалар ўйнашади. Мусобақага Қирғизистон номидан Top Team клуби қатнашган — у мамлакатдаги энг машҳур медиа клуб.