Чуйга Baуtik Mountain Resort тоғ чанғи базаси қурилиши хабар қилинди

195

Чуй вилоятининг Байтик қишлоғига Baуtik Mountain Resort тоғ чанғи базаси қурилади. Бу ҳақда 27-январда Туризмни ривожлантириш фонди «Кабар» ахборот агентлигига билдирди.

Маълумотга кўра, лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистоннинг Тошкентда жойлашган Amirsoy Mountain Resort тоғ чанғи базасининг вакиллари ёрдам беради. Ҳозирги вақтда чанғи базасини қуриш учун ер бўлиб бериш ишлари олиб борилмоқда. 

Туризмни ривожлантириш фонди Ўзбекистондаги чанғи базасининг иши билан танишиш учун Қирғизистондан махсус делегация борганини таъкидлади. 

«Иш сафари самарали бўлди. Қабул қилувчи томон тоғ туризми борасида тажриба алмашишга ва ҳамкорликка тайёр эканини кўрсатди. Улар бизнинг делегацияга экскурсия уюштириб, курорт шаҳарининг иши ҳақида айтиб беришди», — деб таъкидлашди фонддан.

Amirsoy Mountain Resort курортининг иши билан танишиб келган делегация аъзолари мамлакатда «лижа индустрияси учун яхши имкониятлар» бор деган хулосага келишган.

«Идеал топография ва 1500дан 3500 метрга қадар бўлган баландлик диапазони халқаро туризм кластерини тузиш имкониятини беради», — деб таъкидлашди улар.

2022-йилнинг ноябрь ойида ТурСтат маълумот тизимининг рўйхатига кўра, Қирғизистон МДХ давлатларининг орасида қишки туризм бўйича олдинги учликка кирган. Ҳукумат қишки туризмни «давлат экономикасининг муҳим йўналишларидан бири» деб атаб келади. 

Декабрь ойида эса Туризмни ривожлантириш бўйича миллий кенгаш Иссиқкўл вилоятида «Тамга» халқаро спорт мажмуасининг ва Чуй вилоятида янги «Бирбулак» тоғ-туризм кластерини қуриш лойиҳасини маъқуллаган.

Унда халқаро даражадаги чанғи базаси учун барча зарур инфраструктурани қуриш кўзда тутилган. 2022-йилнинг бошида президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг қишки туризмини эълон қилиб, туристларни чанғи учиб дам олиб кетишга чақирган.