Аёл МХДҚда ишлаган эри калтаклаганини билдирди. Милиция иш қўзғашдан бош тортган

158

МХДҚнинг ходими Улукбек Бараканов маст аҳволда бўлиб келиб хотинини калтаклашда гумонланмоқда, милиция эса чора кўрмаяпти. Бу ҳақда жабрланган аёл Инстаграм саҳифасида билдирди.

Айзада эри 2022-йилнинг 21-ноябрига ўтар кечаси калтаклаганини айтиб берди. У милиция чақириб, ариза ёзган. Тез ёрдам ҳам чақирган, шифокорларнинг кўригидан кейин касалхонага жўнатилиб, у ерда бурни синиб, мияси чайқалганини, танасида кўплаган кўк доғлар аниқланган. 

«Икки ҳафта касалхонада ётганимда эрим уйда бўлди, ҳимоя ордери берилганига қарамай кетишни истамади. Онамни ҳам қўрқитибди, қарши ариза ёзмаса барчасини, болаларни ҳам тортиб оламан деб. “Ҳозир МХДҚ — подишоҳ, худо, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмайди” деб айтибди», — дейди жабрланган аёл. 

Аёлнинг айтишича,  турмуш ўртоғи ҳам милицияга ариза ёзиб, аризасида уни маст ҳолдаги хотини калтаклаб, оёқ бармоғига шикаст етказганликда айблаган. Айзаданинг айтишича, эри уни аввал ҳам «уйдан ҳайдаб юбораман» деб қўрқитган, шунингдек унинг биринчи кикоҳдан бўлган ўғлини ҳам қўрқитган.

Унинг сўзларига кўра, эри уни видеокузатув ва тинглаш орқали кузатиб боради, шунинг учун у боласини эри олиб кетиб қолади деб бола боғчага олиб бора олмайди Айзада эри керак бўлса, уни фирибгар қилиб кўрсатганини ҳам айтади.

«Машинамни яшашга пулим етмай қолганда сотиб юбордим, кейин ҳозирги эрим харидорларни қўрқитиб, милиция билан қидирувга бориб, мени фирибгар деб кўрсатиб, сохта жиноий иш қўзғатган ва машинани сотиб олганлардан олиб қўйган.  Бирорта одам қўнғироқ қилиб, машина бўйича сўроқ қилмади!» - дейди аёл.

Айзада никоҳни бекор қилиш бўйича суд процесслари чўзилиб, иш бот-бот қайта кўрилиб ёки бошқа кунга чўзилаверганидан ажраша олмаётганини ҳам қўшимча қилди. Унинг айтишича, эри катта қизини ўзига олиб қолишни истамоқда. 

У калтаклаш иши икки ойдан бери чўзилаётганини, милиция эса ишни ёпиб, барини оилавий тортишув қатори кўрсатиб, жаримагина солиб қўйишга ҳаракат қилаётганини айтади. 

«Ишни барча инстанцияларда кечиктирилмоқдат! Ўзинг ҳам йиқилиб тушиб, жабрланишининг мумкин деб, иш қўзғашдан бош тортишди! Мен ўзим қулаб кетиб қандай барча ерим жабрланиб, бурнимни синдириб олар эдим, тасаввур қила олмаяпман. Хизмат вазифасидан фойдаланишаётгани кўриниб турибди, милицияга, прокуртаруга босим ўтказишмоқда. Ҳозир эса судларга ҳам босим қилинаётган бўлиши мумкин! Барчангиздан хабарни тарқалишига ёрдам беришни илтимос қиламан, ҳимоясиз қолдим», — деб мурожаат қилди аёл.

Жабрланувчи МХДҚдан унинг шикоятига «“бу эрингиз билан фуқаровий-ҳуқуқий муомалангиз” деб доимий баҳонасини» айтишганини билдирди.

«Уйдан чиқа олмаётганимга икки ой бўлди! Болаларимдан ажраб, ногирон бўлиб қолишдан ёки ўлдириб кетадими деб қўрқаман! МХДҚ — нима подшоҳ ёки худоларми?! Қачонгача аёллар билан болаларга нисбатан оилавий зўравонлик давом этаверади? Нима учун биз, аёллар ҳимоясиз қолаверамиз?!» — деб норози бўлди Айзада.

МХДҚ нима дейди?

МХДҚнинг матбуот хизмати бу иш бўйича пресс-релиз тарқатди. Унда Ленин туман ИИБи жиноят таркиби йўқлигидан жиноят ишини қўзғашдан бош тортгани, Бош прокуратура эса бу қарорни қонуний деб топгани айтилади. Қўмитадан Айзаданинг эри хизмат лавозимини суиистеъмол қилиб, милиционерларга босим ўтказмоқда деб айтганлари ҳақиқат эмас деб ишонтиришди. 

МХДҚдан бу вазият фуқаровий-ҳуқуқий характерга эга эканини ва уни суд тартибила кўриш кераклигини таъкидлашди. 

«Айни вақтда, МХДҚ бу процесснинг иштирокчиси эмас ва бу ҳусусий оилавий жанжалга МХДҚни қўшиш ҳаракати, манфаатдор томоннинг фойдаси учун, оилавий жанжалга жамоатчиликнинг эътиборини қаратиб, резонанс яратишга йўналтирилганини айтмоқчимиз», — деб ёзишди қўмитадан. 

Махсус хизматдан ариза эгасига «идорани оилавий тортишувларга аралаштиришга йщл берилмаслиги кераклигини» эслатишди.