Қозоғистон Бош прокуратураси Рузахунов ва Сидиқовнинг қийноққа олиш иши бўйича айбдорларни топмади 

162

Қозоғистоннинг Бош прокуратураси январь воқеасида қирғизистонлик Викрам Рузахунов ва Чўлпонбек Сидиқовнинг қийноққа солиниши бўйича айбдорларни топмади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг «Тіл кеспек жоқ» қозоқ нашри билдирди.

Нашр журналистлари Бош прокуратурага сўров хати жўнатиб, «Тергов натижасида Викрам Рузахунов ва Чўлпонбек Сидиқовни қийнашда гумон қилинаётганларнинг шахсига аниқлик киритилмади» деган жавоб олишган.

Прокуратура гумонланувчиларнинг шахси аниқланмагани сабаб, судгача тергов муддати тўхтатилганини қўшимча қилишган. 

2022-йилнинг декабрида қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахуновнинг қийноққа олингани бўйича жиноят ишини тергов экспертизаси тайинланганидан вақтинча тўхтатилгани маълум бўлган. 

Мусиқачи ўзи журналистларга 2022-йилнинг сентябрь ойида адвокат билан бирга Қозоғистонга бориб, тергов ишларига қатнашиб, уни қийноққа ва ноқонуний ҳибсга олишда иштирок этган полиция ходимларини таниганини айтиб берган.

Рузахуновнинг ва Сидиқовнинг қўлга олиниши 

Викрам Рузахуновнинг қўлга олингани Қозоғистоннинг «Хабар 24» телеканалининг видеосидан маълум бўлган. Телеканалнинг эфиридан 9-январь куни юз-бети кўкарган, ўзини ишсиз қирғизман деб таништириб, 200 доллар учун тартибсизликларга қатнашганини айтиб берган одамни кўрсатишган. Қирғизистондагилар уни таниб қолиб, у машҳур мусиқачи Рузахунов эканини айтиб шов-шув чиқаришгандан кейин мусиқачи 10-январь куни ватанига қайтарилган. 

Бир ойдан кейин мусиқачи қўлга олинган вақтда қийноққа олиниб, қовурғаларини синдириб, видеога ёздирилган гаплари куч қўлланиб ёдлатишганини айтиб берган.

«Беайб ҳибсга олинган юзлаб одамлар орасидан мени танлаб, сўзларни ёд олдириб ва камерага гапиришга мажбур қилган инсонга рахмат айтаман», — деган у.

Рузахуновни қийнаш иши бўйича жиноят иши 10-февралда қўзғалган. Сентябрь ойида мусиқачи Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати таклифига биноан терговда жабрланувчи сифатида иштирок этиш учун қўшни давлатга бориб келган.

Рузахунов уни «ўлдиришга ҳаракат қилган» полиция департаментининг етакчисини ҳамда «қамоқда ўз вақтида калтаклаб» сўроққа олганларни жавобга тортиш керак деб таъкидлаган. Кейинчалик у ҳуқуқ тартибот органлари 8 ой ичида адолатли тергов олиб бормаганини айтган.

 Шунингдек, Қозоғистонда қўлга олиниб, қийноққа учраганини яна бир қирғизистонлик Чўлпонбек Сидиқов айтиб берган. Унинг айтишича, у ўтган йилнинг 8-январидан 10-январгача икки полиция бўлими тарафидан қийноққа олинган. Сидиқов уни муштлашганини, тепкилаб, дубинкалар билан калтаклаб икки оёғини ҳамда қовурғаларини синдиришганини айтган. 

Жабрланувчи Қозоғистондаги қийноқлардан кейин унга бир неча бор жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, ярим йил давомида тўшакда ётганини таъкидлаган. 

Январь воқеалари

Қозоғистондаги норозиликлар 2 январда, ўлканинг ғарбидаги Янги-Ўзўн шаҳрида бошланган. Унда турғунлар суюлтирилган газ қимматлаганидан норози бўлиб, тинчлик акциясига чиқишган. Бир неча кундан кейин митингга бошқа шаҳарларнинг турғунлари ҳам қўшилиб, иқтисодий талаблар сиёсий талабга айланган. 

Норозилар амалдаги ҳукуматнинг истеъфосини ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилишган.

Тартибсизликлар вақтида расмий маълуомт бўйичаа 238 киши ҳалок бўлган — унинг икки нафари Олматида ишлаган қирғизистонлик Бахтияр Базарбаев ва Азис Мусаев.

Жами бўлиб январь воқеаларига қатнашган деган гумон билан 10 мингдан ортиқ одам қўлга олинган. Шу билан бирга ҳуқуқ ҳимоячилари ва қўлга олинганларнинг яқинлари вақтинча сақлаш жойида ва ТИЗОда қийноқлар бўлганини айтишган.