22-январда президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев қирғиз ҳукуматини сўз эркинлигига босим қилишни тўхтатишга чақирган АҚШнинг икки сенаторига жавоб берди.
«“Азаттык медиа”нинг ишини икки ойга хостинг-провайдер билан тўхтатиш қарорини 2022-йилнинг 14-17-сентябрида Баткен вилоятидаги воқиялар тўғрисида ноаниқ маълумот бергани сабабли Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги қабул қилганини эслатиб ўтишни истаймиз», — деб билдирди Султанбаев.
Унинг таъкидлашича, мазкур қарор қабул қилунгунга қадар вазирлик «Азаттык» нашрига «бир неча марта хат жўнатиб, кейинчалик унинг фаолиятини амалдаги қонунларга кўра» тўхтатилган.
Султанбаев вазирликнинг мазкур қадамини «махсус чора эмас, ноаниқ маълумот тарқатишни тақиқловчи мамлакатнинг амалдаги қонунини бузишга қарши реакция» деб таъкидлади.
«Қирғизистон — мустақил медиларнинг тўлақонли фаолиятига барча шароитлар мавжуд бўлган эркин, демократик мамлакат. Яна бир бора қайтараман, бари учун ягона талаб — ишлаётган қонунларни сақлаш», — деб хулосалади президентнинг матбуот котиби.
Аввалроқ, 22-январда Америка сенаторлари Боб Менендес ҳамда Жим Риш «Азаттык»нинг блокланишига қарши хавотирини билдирган. Улар президент Садир Жапаровни мустақила ОАВга босим қилишни тўхтатишга чақириб, «Азаттык»ни блоклашда сўз эркинлиг бўйича халқаро нормаларгина эмас, мамлакатнинг Конституцияси ҳам бузилаётганини таъкидлашган.
Сенаторлар президентнинг инсон ҳақларини ва қонун устуворлигини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларини ёдга солиб, Жапаровни «қирғиз журналистлари хавотирланмай, эркин ишлаши учун мустақил ОАВга шароитларни тузиб беришга» чақиришган.
«Азаттык»нинг блокланиши
«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга тўсиб қўйилган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.
Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.
Кейинчалик «Азаттык Медиа»нинг DemirBank’даги ҳисоби музлатилган. Молиявий разведка хизматидан музлатилиши сабабини МХДҚнинг расмий хатига кўра «Жиноий даромадни ювишга иштироки борлиги ҳақида маълумот бор одамларнинг, гуруҳларнинг ва ташкилотларнинг рўйхатига» киргизилгани билан тушунтирган.
Радионинг президенти Жейми Флай эса вазирлик айтаётган материалда стандартлар бузилмаган деган хулосага келишганини билдирган. Флай «эркин медиани таъқиб қилиш қирғиз демократиясига соя солади» деб таъкидлаган.
ОАВнинг ўзини президент Садир Жапаров бир неча бор танқид қилган — ўлка раҳбари нашр унинг сўзларини бошқача талқин қилади деб ҳисоблайди. Жапаров «Азаттык»нинг Баткендаги қуролли тўқнашувни ёритганига ҳам реакция қилган. Президент «Азаттык» бу воқеани Қирғизистон Тожикистонга биринчи ҳужум қилди деб ёзиб, нотўғри ёритган деб норози бўлган.
Бундан ташқари, 13-октябрда нашр биноси олдида «Азаттык», «Клооп» ва Kaktus.media нашрларини ёпиш талаби билан митинг ўтган.
Митингга аксарияти юзини яширган 30 нафарга яқин одам қатнашган. Улар «Азаттык»ни «бузғунчи» ҳамда «ғарбнинг тарғиботчиси» деб аташган. Шунингдек нашр «фақатгина негатив ёзади», маълумотни «нотўғри» ёки «бир томонлама беради» деган фикрлар айтилган. Шу билан бирга митингчилар «Азаттык»ни қирғиз-тожик чегарасидаги можарони нотўғри ёритган деб ҳам айблашган.
Мэдиаэкспертларнинг фикрига кўра, «Азаттык»нинг сайтини блоклаш — ҳукуматнинг мустақил ОАВга босими. Улар ҳукуматнинг бу каби босими давом этаверади деб ҳисоблашади.