АҚШ сенаторлари Қирғизистон ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатишни талаб қилмоқда

206

Америка сенаторлари Боб Менендес ва Жим Риш «Азаттык»нинг блокланишидан хавотирини билдирди. Улар президент Садир Жапаровни мустақил ОАВга босим қилишни тўхтатишга чақирди. 

АҚШ Сенатининг Халқаро алоқалар қўмитасининг сайтиша эълон қилинган баёнотда «Азаттык»ни блоклашда сўз эркинлиги бўйича халқаро нормаларгина эмас, мамлакатнинг Конституцияси ҳам бузилаётгани таъкидланган. 

«Биз Қирғизистон ҳукуматини «Азаттык» радиосига қўйилган чекловларни тез орада олиб ташлашга, эркин ва мустақил ОАВга йўналтирилган ноқонуний ҳужумларни тўхтатишга ҳамда журналистларга нисбатан амалга оширилган исботи бор барча таҳдидларни текширишга чақирамиз», — дейди улар.

Сенаторлар президентнинг инсон ҳақларини ҳамда қонун устуворлигини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятини ёдга солиб, Жапаровни «қирғиз журналистлари хавотирланмай, эркин ишлаши учун мустақил ОАВга шароит тузиб беришга» ундашди.

«Азаттык»нинг блокланиши

«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга тўсиб қўйилган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.

Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.

Муассасадан «Азаттык»нинг сайтини тўсишга «Ҳозирги вақт» («Озодлик» радиосига қарашли тизим) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги шиддатли тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлганини билдиришган.

Маданият вазирлиги лавҳада «адоват ҳарактеридаги сўзлар қўлланилгани, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги тасдиқланмаган маълумот, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамоатчилик вазиятини таранглаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони,  дискриминацияни ва бўлинишни пайдо қилган маълумотлар аниқланган» деб ҳисоблашади.

«Азаттык»нинг ўзидан Маданият вазирлиги айтаётган материлани ўрганиб чиқишганини ва ундан «стандартларнинг бузилгани аниқланмаганини» билдиришган.

Аввалроқ АҚШнинг Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс «АҚШ “Азаттык” сайтининг икки ойга блокланишига, мустақил ахборот воситаларига ҳамда фуқаровий жамиятга босим ортганидан хавотирланаётганини» айтган.

Шунингдек халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрнинг сайти тўсилишига изоҳ бериб, қирғиз ҳукумати яқиндагина сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятга берилган зарба ортидан ОАВни назорат қилиш ва цензурага олиш бўйича чораларини кучатиш деб билдирган. Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти эса қирғиз ҳукуматини «“Азаттык”нинг сайтига қўйилган тўсиқни тез орада олишни ва сайтни блоклаш қарорини қабул қилишга асос бўлган “Ноаниқ  (ёлғон) ахборот (фейклар ҳақидаги)” қонунни бекор қилишни талаб қилган.