Бишкекда автоҳалокат оқибатида автомобиль икки қисмга бўлиниб кетди – икки киши ҳалок бўлди

204

Бишкекда «Киа Соренто» русумли автомашина реклама билбордининг устунига бориб урилиб, зарбадан автомобиль икки қисмга бўлиниб кетган. Авария оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, яна бири касалхонага ётқизилди, деб билдирилди патруль милициясидан.

Маълумотга кўра, ҳалок бўлганлар 2000 йилда туғилган йигит ва қиз бўлганини, машинани эса ҳозир касалхонада ётган 18 ёшли қиз бошқараётганини аниқланган.

Милиция маълумотларига кўра, соат тахминан 23:20 да автомобиль Тўқўмбаев кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётган бўлган. Автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, реклама билбордининг устунига бориб урилган.

Милиция тегишли экспертизаларни ўтказиб, тергов ишларини бошлади.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларни тезликни меъёрдан оширмаслик ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради», — дея қўшимча қилади милиция.