Қўй-Тош воқеасида жароҳат олган Самат Қурманқулов даволаниш учун Москвага учиб кетди

21-январда Чуй вилояти ички ишлар бошқармасининг собиқ бошлиғи, милициянинг генерал-майори Самат Қурманқулов даволаниш учун Москвага учиб кетди. У 2019-йили собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги уйига ҳужум пайтида бошига тош тегиб, жароҳатланган.

Жогорку Кенешнинг депутати Женишбек Токторбаев Қурманқулов Москва шаҳридаги реабилитация марказида даволанишини  билдирди. .

«Соғ-омон етиб, яхши даволаниб келсин. Худо шифо бериб, тезроқ тузалиб кетсин. Сизни қўллаб-қувватлаган Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевга, Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Гулнара-Клара-Саматга ва «Манас» аэропортининг раҳбариятига миннатдорчилик билдираман», — деб ёзади у.

Сурат: Жогорку Кенешнинг депутати Женишбек Токторбоев

2022 йилнинг 3 ноябрь куни Қурманқулов пенсиясини оширишни сўраб ҳокимиятга мурожаат қилган. Дори-дармон сотиб олишга пули етарли эмаслигини таъкидлаган.

Самат Қурманқулов

Чуй вилоят ИИБнинг етакчиси бўлган Қурманқулов 2019-йили 7-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйини штурмга олиш вақтида бошига тош тегиб, жароҳат олган. 

У дастлаб Бишкекдаги травматология ҳамда ортопедия илмий тадқиқот марказида даволаниб, ўзига келмай аҳволи оғирлашганда Москвадаги Бурденко марказига ўтказилган. У ерда бошига операция қилингандан кейин 2020-йилнинг апрелида Қирғизистонга қайтган. 

2021-йили 5-мартда милициянинг генерал-майори номи берилган. 

Бунга қадар Қурманқулов «Эрдик» медали билан тақдирланган — уни собиқ президент Сооронбай Жээнбеков топширган.