Экономикага 20 млн сомдан ортиқ маблағ солган инвесторлорларга виза энди 10 йилга берилади

227

Қирғизистоннинг экономикасига 20 млн сомдан (230 минг доллар) кам бўлмаган маблағ солган инвесторлар 10 йиллик муддатга виза олишади. «Ташқи миграция ҳақида»ги қонунига тегишли ўзгартиришларни парламент 11-январдаги йиғинида уч ўқишда қабул қилди. 

Тузатишларга кўра, мамлакат иқтисодиётига 10 млн сомдан кам бўлмаган (115 минг доллар) пул киритган инвесторларга виза 5 йилга берилади.

Ҳозирда Қирғизистоннинг экономикасига 10 млн сомдан кам бўлмаган пул сарфлаганлар учун сармоя визасининг муддати уч йилни ташкил қилади.

«Ташқи миграция ҳақида»ги қонунига тузатилшларнинг авторлари — депутатлар Дастан Бекешев, Сеид Атамбаев, Жанар Акаев ва Элвира Сурабалдиева.

Сармоя визаси чет эллик инвесторга Қирғизистон қонунларини сақлаш билан шахсий бизнесини ривожлантиришга ҳамда бошқаришга, шунингдек тендерларга, аукционларга қатнашиш мақсадида белгилаган муддатнинг ичида мамлакатга эркин кириб чиқишга ва мамлакат ичида юриш ҳуқуқини беради. 

Асосий саҳифадаги сурат: economist.kg.