Бир видео билан: Шевченко Иссиқкўлда балиқчилик жангчилар билан шуғулланмоқда 

211

UFC чемпиони Валентина Шевченко Иссиқкўлда машғулотларини ўтказмоқда. Балиқчилик спортчилар билан биргаликда ўтаётган машғулотларнинг сурат ва видеосини  Шевченко 10-январда Инстаграм саҳифасида эълон қилди. 

«Болалар билан машғулот зўр бўлди. Жанг санъатига қизиқиш ва муҳаббат кучли эканини кўрганимдан қувондим!», — деб ёзди Шевченко билдирувнинг остига. 

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Valentina Shevchenko (@bulletvalentina)

Валентина Шевченко қирғизистонлик спорчи. У халқаро мусобақадаги дастлабки учрашувига 14 ёшида чиққан.

Жами бўлиб спортчининг дунё чемпионлиги бўйича 18 унвони бор: икки карра Жанг санъатларининг дунё ўйинларида ғолиб бўлган, муай-тай бўйича чемпионлик камарини 11 марта ҳимоя қилган, кикбоксинг бўйича дунё чемпионатида уч карра ММА бўйича икки марта ғалабани қўлга киритган. 

Рингде уни «Ўк», октагон ташқарисида эса — «Дунёнинг кучли  тай-боксчиси» деб аташади. Ҳозирги вақтда Валентина UFC’да ўта енгил ва енгил вазн тоифаларида курашиб келади.