Зўрлаш ишида гумонланаётган актёр Чингыз Мамаев уй қамоғига чиқди

267

Бишкек шаҳар суди зўрлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинган актёр Чингиз Мамаевни уй қамоғига озод қилди. Бу ҳақда «Клооп»га суд матбуот хизмати хабар берди.

Адвокатининг айтишича, суд тергов қонунбузарликлар билан кечаётгани ва ишда Мамаевнинг айбига оид далил йўқлигини ҳисобга олиб, шундай қарорга келган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ЖАҢЫЛЫКТАР | КАКТУС KG🌵 (@kaktus__kg)

2022 йилнинг март ойида актёр Чингиз Мамаев чет эллик аёлни зўрлашда гумонланиб қўлга олинган. Дастлаб у Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш изоляторига киргизилган. Кейин Свердлов туман суди Мамаевни 30-августга қадар ТИЗО-1га қамоққа олган.

Кейин Мамаевнинг турмуш ўртоғи Элмира Тагаева эрига қўйилган айбларни асоссиз деб айтиб чиққан. Тагаевнинг айтишича, эрини калтаклаб, шафқатсизларча зўрлаган деган айб қўйилган, экспертизанинг натижасида Мамаевдан био-материал топилмаган.

Ўтган йилнинг 6-декабрь куни Чингиз Мамаевнинг жиноят иши Свердлов туман суди томонидан қайтадан терговга жўнатилган.

Декабрь ойининг охирида Мамаев президент Садир Жапаровга қамоқдан хат ёзиб, тергов ишларини шахсий назоратига олишни илтимос қилган. Унинг айтишича,  унинг тергов иши қонун бузарликлар билан олиб борилмоқда.