Бир кадр билан: Оқин Болот Назаров қамоқда

221

10-январда Чуй вилоятининг Москва туман суди  оқин-импровизатор Болот Назаровнинг эҳтиёт чорасини кўриб, 16-мартга қадар қамоқда қолдирди. «Азаттык»нинг журналисти Айбек Бийбосунов оқиннинг юзи темир билан ўралган кичик деразадан кўриниб турган суратини эълон қилди. 

Болот Назаров қамоқда. Сурат: Айбек Бийбосунов / «Азаттык».

Назаров 2022-йилнинг 9-ноябрида ўғирликда гумонланиб қўлга олинган. Милициянинг версияси бўйича уларга Беловодское қишлоғининг турғуни мурожаат қилиб, Назаров унинг балоғатга етмаган ўғлидан миниб юрган отини суратга тушиб олай деган баҳона билан сўраб олиб, ўсмирга «куч қўлланиб, номаълум томонга чоптириб» кетганини билдирган. Назаров ТИЗО-1га қамоққа олинган.

Кўп ўтмай Назаров билан ҳамкорлик қилган журналист Болот Темиров «оқин отни чиндан ҳам унга совға қилишган деб ўйлаганини», ундай эмаслигини эшитганда уни қайтариб берганини ёзган. Айни вақтда бу иш бўйича жабрланувчи қатори кўрсатилган шахс маънавий ва моддий ариза беришдан бош тортган, аммо судья ишни ёпмасликка қарор қилган. 

Назаровга бунга қадар ҳам жиноят ишлари қўзғалган. У МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари ҳақидаги суриштирув чиққандан кейин суриштирувчи журналист Болот Темиров билан бирга қўлга олинган. 

Қўлга олиш вақтида Назаров билан Темировдан гиёҳванд модда топилди дейилган. Темиров пакетдаги гашишни уларга «солиб» қўйишган деган. Қўлга олинганлар «гиёҳванд моддаларини, психотроп моддаларни ҳамда уларнинг турларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлашда» гумон қилишган. Эртасига журналистни ва оқинни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан озод қилишган. 

2022-йилнинг 28-сентябрида Свердлов туман суди Темировнинг иши бўйича қарор чиқарган. Судья уни гиёҳванд модда сақлаш ва давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга оид ишлар бўйича оқлаган, аммо ҳужжатларни сохталаштириш бўйича айбдор деб топган. Аммо судья ишнинг муддати ўтгани бўйича жазо белгиланмаган. 

Кейинчалик, Бишкек шаҳар суди Темировни қирғиз паспорти бекор қилингани сабаб мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган. Суд йиғини тугаши билан Темировни куч билан аэропортга етказиб, Россияга депортация қилишган.Назаровга нисбатан эса тергов ҳозир қандай босқичда экани номаълум.