ТИВ Помирда вирус куч олиб, қирғизлар вафот этмоқда деган маълумотни текширмоқда

214

Қирғизистоннинг Кабулдаги элчилиги Афғонистоннинг Помир водийсида гриппнинг оғир тури куч олиб, этник қирғизлар вафот этмоқда деган маълумотни текширади. Бу ҳақда 10-январда Ташқи ишлар вазирлигидан билдиришди.

Маълумотда Катта Помирнинг тоғларида телефон алоқасининг йўқлиги, этник қирғизларнинг ҳақиқий аҳволини аниқлаш учун у ерга элчиликнинг ишончли вакили жўнаб кетгани таъкидланади. «Шу билан бирга Кичик Помирда аҳвол тинч, юқумли касалликларнинг оғир турлари чиқаётгани аниқланмаган», — деб билдиришди қирғиз ТИВдан.

Муассасадан этник қирғизларга алоқадор масала махсус назоратда тургани ва афғон қирғизларининг Қирғизистондаги вакили билан алоқада бўлишаётгани айтилади. 

Бунга қадар «Азаттык» Помирдан Қирғизистонга келиб жойлашган Абдулвакил Турдакун ўғлига  таяниб, икки мингга яқин қирғиз яшаган Афғонистондаги Посир водийсида гриппнинг оғир тури кучайиб, йигирмадан ортиқ киши вафот этганини ёзган. Унинг айтишича, вафот этганларнинг орасида болалар ҳам бор. 

«Афғонистонда ҳукумат алмашгандан бери Помирдаги халқ халқаро иқтисдоий-молиявий жиҳатдан қийналаётган эди. Энди бу ҳам етмаганидек касаллик келибди. Қирғизистонда олиб борилаётган "чўчқа грипи" каби касаллик ўша томонда ҳам бўлмоқда. Охирги 15 кун давомида йигирмадан ортиқ киши вафот этибди. Вазият жуда оғир», — деган у.

Помирлик қирғизлар

Ҳозирги помирлик қирғизлари — 1575-1930 йиллар оралиғида Афғонистонга доимий яшаш учун кетган қирғизларнинг авлоди. Улар қийин, билим олиш билан соғлиқни мустаҳкамлашга шароитлари йўқ Катта ва Кичик Помир тоғларида яшашади.

Қирғизистонда помирликларнинг тарихий юртига қайтиши бўйича масала бир неча марта кўтарилган, бироқ шу бўйича ҳал қилинмаган. Қирғизистон ҳар йили Помир тоғларида яшаган қирғизлар учун инсонпарварлик ёрдамларини етказувчи экспедицияни юбориб туради. Ҳозирда Помирда 2000 мингдан ортиқ этник қирғизлар истиқомат қилади.

Ҳукумат 2017 йилдан бошлаб помирлик қирғизларни тарихий юртига кўчириб келиш ҳаракатларини амалга ошира бошлаган. Унда Афғонистондан Норин вилоятига 33 помирлик қирғизни олиб келди.

Уларга билим бериш, даволаниш ваъда қилиниб, келганларнинг бири кўзёрганда оиласига Норин ҳудудидан кичик уй берилган. Улар бошпанаси бўлган ягона помирлик оила бўлган — қолганлари аввал ётоқхоналарда, кейин омборларда, ижарага олинган квартираларда яшашган.

2019 йили ҳам бир оилага Россияда яшаган қирғизистонлик меҳнат муҳожири уй совға қилган — у помирликларнинг бирини президент Сооронбай Жээнбековга қилган мурожаатини кўргандан кейин шу қадамга борган.

Помирликларнинг кўпчилиги турар-жой берилишини кута олишмади — 20га яқин одам Қирғизистонга келгандан кейин Афғонистонга қайтиб кетишган.

2020 йили ҳукумат Талдисув қишлоғида 11 уй қуриб, уларга помирлик қирғизларнинг 11 оиласи жойлаштирилган.