Бишкекка дастлабки 20 янги автобус олиб келинди — улар бюджет пулига олинди

200

Бишкек мэрияси пойтахтга янги автобусларнинг дастлабки 20 партияси етиб келганини маълум қилди.

Қайд этилишича, паст полли автобуснинг узунлиги 10,5 метр бўлиб, у газ двигатели билан жиҳозланган. Автомобил 75 кишини ташиш учун мўлжалланган. Автобус 26 ўринга эга, 1 ўрин ногиронлар учун ажратилган.

Янги автобуслар. Суратлар: Бишкек мэриясининг матбуот хизмати.

Шаҳар ҳокимияти жамоат транспорти шаҳар бюджети пулига сотиб олинганини айтди. Шунингдек, президент фармойиши билан автобуслар харид қилиш учун 1 миллиард сом ажратилгани ҳақида хабар беришди.

Уларнинг қўшимча қилишича, тез орада шаҳарга муниципалитетдан яна 100 та автобус олиб келинади.

Бишкекда жамоат транспортининг йўқлиги кўп йиллардан бери муаммо бўлиб келган. Мутасаддилар аҳолига шарт-шароит асосида хизмат кўрсатиш, микроавтобуслар сонини камайтириш учун пойтахтда камида 1300-1500 та автобус ва троллейбус зарурлигини айтишмоқда.

Бишкек мэрияси шаҳар транспорт бошқармаси балансида 476 та автобус мавжуд бўлиб, улардан 300 таси хизмат кўрсатмай қолган. Айни пайтда шаҳарда кунига 130 та троллейбус ва 85 та автобус қатнови йўлга қўйилган.