Милиция Бишкекнинг 5-микрорайонидаги Браин Уп нейрокоррекция болалар боғчасида болани калтаклаш факти бўйича жиноий иш қўзғатди, у ерда ногирон болалар реабилитация қилинади.
Октябр тумани ИИБ “Фарзанд тарбияси бўйича мажбуриятларни бажармаслик” моддаси бўйича иш қўзғатилиб, тегишли экспертизалар тайинлангани ҳақида хабар берган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда боланинг оёғига таёқ билан урилгани тасвирланган видео (диққат, бу видео сизга ёмон таъсир этиши мумкин, агар сиз таъсирчан бўлсангиз, ҳаволага босманг) тарқаган. Кадрда аёл ўсмирни икки қўлидан ушлаб кўтариб, оёғига бир неча бор тепганини ҳам кўриш мумкин.
Милиция маълумотларига кўра, жароҳатланган бола 8 ёшда ва 2022-йил август ойидан бери боғчага қатнайди. Болалар боғчасининг ўзи ҳали бу вазиятга изоҳ бермади.