Жалолободда икки ёшли қиз исдан заҳарланиб вафот этди

242
Иллюстратив сурат

7-январда Жалолобод шаҳрида икки ёшли қиз электр иситкичнинг симидан чиққан исга заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди. 

Маълумотга кўра, воқеа бўлган куни қизнинг онаси соат 20:00да икки ёшли қизини ва уч ёшли ўғлини ухлатиб, қўшимча иш қилиш учун идиш ювгани уйидан чиқиб кетган. 

Соат 23:30 атрофида ишдан қайтганида, электр иситгич сими эриб кетган ва уй тутун ичида қолган. Натижада қизи вафот этиб, ўғли эса жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

Аввалроқ, ўтган йилнинг 30 декабрь куни Боткен вилояти Қадамжой тумани Алга қишлоғида бир оиладан олти киши электр печидан чиққан исдан заҳарланган эди.

Деярли ҳар йили мамлакатда иситиш мавсуми бошланганда аҳолининг иш жойидан заҳарланиши оқибатида ҳалок бўлиш ҳолатлари учраб туради. Ўтган йилнинг феврал ойида Новқатда эр-хотин набираси билан вафот этган эди. 2021-йил апрел ойида эса Сузоқда бир аёл ва унинг уч фарзанди заҳарланиб вафот этган эди.