Ақилбек Жапаров мол бозоридаги балчиқ сабаб Сўқулукнинг ҳокимини бўшатишни таклиф қилди

229

Вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров Сўқулук туманидаги мол бозорнинг талабга жавоб бермаган вазияти сабаб туман ҳокими Курбанбек Айтибаевни ишдан олишни ҳамда президентнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили Нурил Алимбаевга ҳафсан эълон қилишни таклиф қилган.  Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан хабар қилишди. 

Ҳайфсан эълон қилиш таклифини Жапаров 9-январдаги кенгашда билдирди. 

«Бугун эрта билан мен Сўқулук туманидаги мол бозорда бўлдим, унда сотувчиларга ҳам, сотиб олувчиларга ҳам оддий шароитлар тузилмаган. Президентга Сўқулук туманининг ҳокими Курбанбек Айтибаевни эгаллаган хизматидан бўшатиш, шунингдек президентнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили Нурил Алимбаевга ҳайфсан эълон қилиш бўйиа таклиф киргизаман», — деб мурожаат қилди Жапаров маҳаллий ҳукумат вакилларига. 

Ҳукумат етакчиси барча мол бозорлар тартибга келтирилиши шарт деб айтилгандан бери бир йил ўтганини қўшимча қилди. 

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Сўқулук туманининг мол бозорига у бориб кетгандан кейин тартибга келитириш ишлари бошланиб, қум-шағал тўкилганини ҳам  таъкидлади. 

«Бу иш ўтган йили қилиниши керак эди. Фақат муаммони назоратга олиш керак эди. Бундай иш бўлмайди. Бу вилоятнинг мухтор вакилига охирги огоҳлантириш», — деб якунлади у. 

Жапаров Сўқулук туманидаги мол бозорга 9-январда борган.

«Мен бир йил аввал мамлакатимизнинг барча чорва бозорларида тартиб ўрнатиш зарурлиги ҳақида буйруқ бергандим. Аксарият бозорларда вазият ўшандан бери яхши томонга ўзгарди. Бозорлар маъмурияти сотувчи ва харидорлар учун зарур шарт-шароит яратиб берди. Бироқ Сўқулук туманида жойлашган чорва бозорининг аҳволи жуда ёмонлигича қолмоқда. Бозор яқин кунларда тартибга солиниши керак. Акс ҳолда, мавжуд вазиятга кўзи ожиз бўлган бозор эгалари ва маҳаллий мутасаддиларга нисбатан қатъийроқ чоралар кўрилиши керак», — деб таъкидлаган у. 

2022-йил март ойида ўтказилган вазирлар маҳкамаси йиғилишида Жапаров республикадаги барча мол бозорларини тартибга келтириш ва асфальт ётқизишни буюрган эди. У бутун мамлакат бўйлаб чорва бозорлари ҳолатини танқид остига олди ва маҳаллий ҳокимият вакилларига мол бозорларига асфальт ётқизиш учун бир ой муддат берган.