Ўшдаги тунги клубда муштлашган МХДҚнинг ходимлари ишдан олинди

195

Ўш шаҳридаги тунги клубларнинг бирида муштлашган Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимлари ишдан олинди. Бу ҳақда 10-январда «Клооп»га МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди. 

Маълумотга кўра, идоранинг Шахсий хавфсизлик хизмати Ўшдаги Sky бар клубида 2-январда махсус хизматнинг вакиллари аралашган муштлашувни ўрганиб чиққан. 

«Натижада, жамоат тартибини бузгани ҳамда миллий хавфсизлик идораси шаънига доғ туширгани учун, бу воқеага қатнашган миллий хавфсизлик идораларининг ходимларини ишдан олиш қарори қабул қилинган», — деб айтилади билдирувда. 

Ҳозирда мазкур фат бўйича рўйхатга олинган судгача тергов иши асносида Ҳарбий прокуратура теров амалларини олиб бормоқда. 

Аввалроқ, 2-январга ўтар кечаси Ўшдаги Sky барида бир гуруҳ одамларнинг муштлашгани бўйича видео ижтимоий тармоқларга тарқаган. Унда кўпчилик одамлар номаълум шахсга ҳужум қилганларни тўхтатишга ҳарақат қилганини кўриш мумкин. Жабрланувчи эса ерга йиқилганда уни бош қисмига тепкилашган. 

У воқеа юз берган жойдан қочиб кетишга ҳаракат қилиб, таксига ўтирганда ҳужумчилар унга тўсқинлик қилиб, қайта калтаклашган. Шунингдек тунги клубнинг кириш қисмида номаълум қизни бир киши сочидан ушлаб, четга тақаганини кўриш мумкин. У кишининг воқеага гувоҳ бўлганлар тўхтатиб қолишган.

Воқеадан кейин блогер Ринат Усупбаев Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, «мушташувга МХДҚнинг ва божхона ходимлари қатнашганини» айтган.

Ўш шаҳар ИИБ эса «Клооп»га мазкур воқеа бўйича милицияга ҳеч ким ариза билан мурожаат қилмаганини, аммо шунга қарамай ижтимоий тармоқларда тарқаётган видеодаги воқеа бўйича ҳар томонлама тергов ишлари олиб борилишини маълум қилишган.