Сузоқ: Қамоқдан қочиб, чегарани ноқонуний кесиб ўтган икки ўзбекистонлик қўлга олинди 

346
Гумонланувчилар. Сурат: Жалолобод ВИИБи

6-январда Сузоқда давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтган ўзбекистонлик икки киши қўлга олинди. Улар ўта оғир жиноят учун судланиб, жазо ўтаётган еридан қочиб чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда  «Клооп»га Жалолобод вилоят милициясидан билдиришди. 

Маълумотга кўра, гумонланувчилар Сузоқ туманининг Қорадарё қишлоқ ҳудудидан қўлга олинган. Факт бўйича  «Давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш» моддасининг асосида жиноят иши қўзғалган. 

Тезкор-тергов ишларининг натижасида, Ўзбекистоннинг Андижон вилоятининг 37 ёшдаги ва Фарғона вилоятининг 31 ёшдаги турғуни вақтинча сақлаш жойига киргизилган. 

Милициядан қўлга олинганлар аввал бир неча бор судлангани, охирги марта ўз давлатида «одам ўлдиришда» айбланиб, Жиззах вилоятида жазо ўтаётганини маълум қилишди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда уларга нисбатан қидирув эълон қилингани маълум бўлди. Ҳозирда тергов амаллари олиб борилмоқда. 

Муаллиф: Гаухар Шергази қизи