Ун ва нон нархи кўтарилмайди. Бу ҳақда Қирғизистон Ун ишлаб чиқарувчилар ассоциациясидан билдиришди. Уларнинг билдиришича, мутасадди идоралар дон импорти ва қайта ишлаш бўйича имтиёзли ноллик қўшимча нарх солиғини (ҚҚС) 2023-йилнинг 31-декабригача узайтирди.
Ҳукумат билан тузилган келишувга кўра, ун ишлаб чиқарувчилар уннинг нархини «асоссиз» кўтарилишига йўл қўймайди, бу тармоқдаги иш ўринларини кўпайтиради ҳамда ем ишлаб чиқаришни кучайтиради.
7-январга кўра уннинг нархи 2022-йилнинг сентябрь-декабрь ойларидаги даражада ушлаб турилади. Бу орада уннинг нархи навига кўра бир килограмми 31 сомдан 54 сомга қадар сотилмоқда.
«Ун нархи ошмади ва қимматлаши кутилмайди, чунки Россияда хом ашё нархи барқарор», — деб ун ишлаб чиқарувчилар ишонтирмоқда.
Ун ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси декабрнинг охирида 2023-йилнинг 1-январидан бошлаб ун, нон ҳамда дон экини 15-20%га қимматлаши мумкин эканини билдирган. Бу 31-декабрда дон экинини импорт қилиш ва қайта ишлатишда имтиёзли ноллик қўшимча нархс солиғининг (ҚНС) муддати тугаётгани билан боғлиқ.
Ассоциациянинг президенти Рустам Жунушовнинг айтишича, бугунги кунда доннинг ва уннинг захираси хавф чекига етди. Жунушов бу Россиядан дон маҳсулотини ташиб келишдаги ва қозоқ темир йўл участкаларидаги тиқинлар муаммоси сабаб бўлганини айтади.
Декабрнинг сўнгида ассоциациядан 2023-йилнинг 1-январидан бошлаб ҚНСнинг ставкалари қайта ишлай бошлаши сабабли дон маҳсулоти 12%га, ун — 15%га, нон эса — 18-20%га қимматлайди деб билдиришган.
2021-йилнинг 31-августидан 2022-йилнинг 31-декабрига қадар мамлакатда дон маҳсулотини импорт қилишга ва қайта ишлатишга ноллик ҚНС киргизилган. Бундай қарорни ҳукумат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, бозор нархини барқарорлаштириш учун қабул қилган.
2022-йилнинг май ойининг бошида «Клооп»нинг журналистлари биринчи эҳтиёждаги озиқ-овқатнинг нархлари ҳақида Миллий статистика қўмитасининг расмий маълумотларини таҳлил қилиб чиқиб, озиқ-овқатнинг нархи 2019-йилнинг апрель ойидан бошлаб ўртача бир ярим баробарга ўсганини аниқлашган.
Масалан, уннинг нархи бир ярим баробардан ортиқ ўсган. 2019-йилнинг апрелида бир килограмм ун навига кўра 30 сомдан 37 сомга қадар турса, бу йил 50 сомдан кўп бўлмоқда. Нархларнинг кунлик таҳлили кўрсатганидек, уларнинг нархи яна 2022-йилнинг март ойи ўртасида кескин ўсган, бу Россия Қирғизистонга буғдойни экспорт қилишга чеклов киргизган даврга тўғри келади.