Бир видео билан: Таниқли блогер MrBeast қирғизистонлик тиктокчи Арген билан бирга ролик олди

242

MrBeast номи билан танилган инглиз тилли, машҳур YouTube-блогер Жеймс Дональдсон @argenby деб танилган қирғизистонлик тиктокчи Арген билан бирга ТикТокка ролик олди.

 

@mrbeast Sigma x Beast #sigma @argenby • sigma ♬ WORTH NOTHING - Fast & Furious: Drift Tape/Phonk Vol 1 - TWISTED

Блогер видеони Аргеннинг роликларидан кейин машҳур бўла бошлаган Sigma челленжи доирасида тасвирга олди. MrBeast ва Аргеннинг видеоси 78 млн марта кўрилиб, 10 млн лайк тўплади.

MrBeast’га ТикТокда 69 млн, YouTube-каналида эса 127 млн киши обуна бўлган. У Ютубда челленж ўтказиб, мусобақаларни уюштириб, турли совринларни ўйнатиш орқали танилган. 

Қирғизистонлик тиктокчи Арген эса «Америкалик психопат» фильмидаги сценани мимика ёрдами билан кўрсатиб бергандан кейин дунёга танилган. Бу ҳаракат ёқтиришни, қўллашни анлглатади. 

Челленж Sigma деб аталади. Инглиз тилли Urban Dictionary луғатига кўра, Sigma — ижтимоий иерархия ҳамда ташқи ҳудуднинг қўлловидан бош тортиб, унинг ўрнига ички кучга  интилган эркак.

Аргеннинг ТикТокда 13 млндан ортиқ обуначиси бор. Унинг видеолари кўп ҳолда 50 ва 100 млн марта кўрилади.