ЗиЛ чанғи базасига Шарқий Туркистоннинг байроғи илинди — милиция текшира бошлади

391

Чуй вилоят милицияси «ЗиЛ» тоғ-чанғи мажмуаси ҳудудига Шарқий Туркистон байроғи илингани ҳақидаги видео бўйича текширувни бошлади.

Милициянинг маълумотига кўра, видеода тоғ-чанғи базасига «мавжуд бўлмаган давлат байроғи илинди» деб айтилади. 

Материаллар Иссиқота туман ИИБнинг электрон журналига қайд этилган. Воқеа жойига борган милиция ходимлари уйғур миллатининг байроғи ҳисобланган Шарқий Туркистоннинг байроғини тоғ-чанғи мажмуасининг эгаси тушириб, ҳуқуқ тартибот органларига ўтказиб берганини аниқлашган. 

Ҳозирги вақтда текширув асносида суд-теологик ҳамда суд-трасологика экспертизалари тайинланди. Шунингдек, милиция гувоҳларни сўроқ қилмоқда. 

Чуй вилоят ИИББдан «Клооп»га барча текширувлардан кейин, жиноят аломати топилса иш қўзғалишини билдиришди. 

1933-1934-йиллари пайдо бўлган Шарқий Туркистоннинг байроғи уйғурларнинг миллий байроғи деб ҳам ҳисобланади. Байроқда исломнинг рамзи бўлган юлдуз билан ярим ой туширилган. Кўк рангли осмонни рамзийлаштирса, беш бурчли оқ юлдуз қўлнинг беш панжасини ёки  «Бирдамликни» англатади.

Мазкур байроқ 1994-1949-йиллари расмий Иккинчи Шарқий Туркистон республикасининг байроғи қатори фаол қўлланиб келинган. Уйғурларда миллий-озодлик ҳаракатининг рамзи қатори фаол қўлланилади. 

Ҳозирги вақтда Шарқий Туркистон  Синьцзян-Уйғур автоном тумани деган ном билан Хитой таркибига киради. Хитой ҳукумати миллий  сепаратизм кўриниши қатори байроқдан фойдаланишни тақиқлаган.