Тўрўбаев кутилаётган совуқ кунларларда электр энергиясини узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқ берди

250

5-январда Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Бақит Тўрўбаев энергетикларга электр ёриғини узлуксиз таъминлашни топширди. Бундай топшириқни у Чуй электр тармоқлар ишхонасининг йиғилишида берди. 

Йиғилишда Бақит Тўрўбаев энергетиклар кутилаётган совуққа тўлиқ тайёр бўлиши керак деб таъкидлади. 

«Кейинги ҳафтадан об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Шу боис, бугундан бошлаб барча ҳудудий электр тармоқлари корхоналари барча подстанциялар ва электр узатиш линияларининг ишончлилигини пухта текширишни бошлаши зарур», — деган Тўрўбаев.

Тўрўбаев бу йилга кўра қўйилган режаларни ўз вақтида, маҳаллий даражада амалга ошириш учун электр ускуналарини сотиб олиш, алмаштириш ҳамда таъмир ишларини тезлатишни топширди. Шунингдек у, «ақлли электр ҳисоблагичлар»  кўламини кўпайтириш заруратини билдириб, бу билан электр энергияси йўқотишларининг пайдо бўлишининг олдини олишга ҳамда уларни камайтириш мумкинлигини таъкидлади. 

Бунга қадар Қирғизгидромет келгуси ҳафтадан бошлаб қаттиқ совуқ бўлишини билдирган. Агентликнинг маълумотига кўра, 9-январдан бошлаб айрим ҳудудларда ҳаво даражаси -12 градусга қадар пасаяди. 

2022-йилнинг ноябрь ойининг бошида Қирғизистоннинг барча ҳудудларида электр энергиясида узулиш пайдо бўлган. Ўшанда Миллий  энергохолдинг электр энергиясини истеъмоли энг юқори даражага етгани сабаб бўлганини тушунтирган. 

Ўтган йилги қишда халқимиз суткасига 55 млн кВт/соат олган бўлса, бу йил суткасига 70 млн кВт/соатгача етди, –деб декабрнинг ўртасида Миллий энергохолдингдан таъкидлашган. Мазкур ишхонанинг етакчиси Талайбек Байгазиевнинг айтишича мамлакатда электр энергиясини фойдаланиш энг юқори кўрсаткичка етди. 

Энергетиклар қирғизистонликларни электр ёриғини исроф қилмасликка, иситишнинг муқобил турларидан фойдаланишга чақирган.