Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Қамбат-Отар-1 ГЭСини қуришнинг йўл харитасига қўл қўйди

236

Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирлари «Қамбарота ГЭС-1 қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни имзоладилар. Бу ҳақда 6-январ куни Қирғизистон энергетика вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ГЭСни ишга туширишнинг кутилаётган санаси техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ишлаб чиқилгандан кейин аниқланади.

Қирғизистон энергетика вазири Талантбек Ибраевнинг айтишича, ГЭС қурилиши Бишкекка электр тақчиллиги муаммосини ҳал қилиш ва ҳатто уни экспорт қилиш имконини беради.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги станция Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаш ва минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштиришини таъкидлади.

2022-йил 8-июн куни Қамбарота ГЭС-1 қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтган. У Тўқтўғул ГЭСидан кўра кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарадиган энг йирик станцияга айланиши керак. Лойиҳага кўра, унинг баландлиги 256 метр бўлган тўғон бўлади.

Қурилиш бошланишидан аввал президент Садир Жапаров Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда янги ГЭС қуришини айтган. Шунингдек, у «Қамбар-Ота-1» яқин уч-беш йил ичида ишга тушишига ваъда берган. Қирғизистон ҳукумати ушбу станцияни қуришга 10 йилдан ортиқ муддатдан бери уриниб келмоқда.

Ўтган июль ойида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев «Қирғизистондаги Қамбарота ГЭС-1 Марказий Осиё давлатларининг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлайди», деб айтган эди.