Қирғизистонда туғилган Дмитрий Бивол 2022-йилнинг энг кучли жангчиси деб топилди

264

Қирғизистонда туғилган Дмитрий Бивол Американинг Boxing Scene журнали талқинига кўра 2022 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Бу ҳақда нашр сайтида айтилган.

2022 йилнинг декабрь ойида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Биволни йилнинг энг яхши боксчиси деб топди.

Бир ой олдин спортчи мексикалик Гилберто Рамиресни мағлуб этиб, тўртинчи марта енгил вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини ҳимоя қилган.

Бивол яна енгилмас бўлиб қолди. Боксчи 21 та жангда 21 та ғалаба қозонган, шундан 11 тасини нокаут билан якунлаган.

Дмитрий Бивол 1990 йил 18 декабрда Тўқмоқ шаҳрида туғилган. Спортчи 6 ёшида бокс билан шуғуллана бошлаган, 2002 йилда эса оиласи билан Санкт-Петербургга кўчиб ўтган.

2007 йилда Бивол халқаро спорт устаси унвонига сазовор бўлган.

Бивол Россия фуқаролигига эга ва Россия байроғи остида мусобақаларда қатнашган, бироқ 2022 йилнинг май ойида спортчи биринчи марта Қирғизистон байроғи билан чиққан. Айни пайтда Бивол матбуот анжуманида Қирғизистонни ўз ватани деб атайди.

Россиянинг "Известия" нашри буни Бивол Россия Федерацияси мадҳияси  ва Россия байроғи остида чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги сабабли содир бўлганини таъкидлаган.

Ғалабадан сўнг Қирғизистон президенти Садир Жапаров Биволни табриклаб, унга янги ютуқлар тилаган. Август ойида спортчи Қирғизистонга келиб, у ерда Жапаров билан учрашган ва Бишкекдан икки хонали квартирани совға сифатида олган.