Зеленский Путиннинг Рождество муносабат билан ярашиш таклифини рад қилди

257

Украинанинг президенти Владимир Зеленский Россия президент Владимир Путиннинг Рождество байрами муносабати билан ярашиш бўйича таклифни рад қилди. Россиянинг давлат раҳбари ҳарбий ҳаракатлар борайтган туманларда аксарияти православлар яшашини айтиб, ярашиш уларнинг рождество байрамлари муносабати билан маросимларга, Христоснинг туғилган куни ҳурматига қатнашишга имконият беради деб билдирган.

Украина лидери бундай дам олиш рус ҳарбийларига куч тўплаб олиб, қайтадан янги ўлим олиб келган зарба урушига имконият беради деб таъкидлади.

«Ҳозир улар Рождество байрамини ҳимоя қатори қўлланиб, оз бўлса ҳам бизни болаларнинг Донбассдаги олдига жилишини тўхтатиб, бизнинг позицияга ўз техникасини, қурол яроқларини ҳамда мобилизацияни яқинлатишни истамоқда. Кремль урушни янги куч билан давом эттириш учун қандай танаффус қилишини бутун дунё билади», — деб айтди Зеленский.

Зеленский «отишмани тўхтатишнинг ишончли ва кафолатли йўли бор» — бу Россия аскарларини Украина ҳудудидан чиқариш деб таъкидлади.

«Сизларнинг ракета ва дронларингиз бизнинг шаҳарларга отилмаса ҳам, босиб олинган ҳудудларда террор давом этмоқда. Украиналикларга нафас олишга вақт ҳам бермаяпсизлар. Одамларни қийнаб, зўрлашмоқда. Бу сизларнинг ҳарбийлар бизнинг ерда турганда ҳар куни давом этмоқда. Уруш сизларнинг ҳарбийлар чиқиб кетганда ёки биз қувиб чиққандагина тўхтайди», — деди у.

5-январь тунида Владимир Путин Россиянинг мудофаа вазири Сергей Шойгуга Украинадаги отишмани 36 соатга тўхтатиб туришни топширган. Путиннинг фармонига кўра, россиялик ҳарбийлар отишмани Рождество байрами муносабати билан, 2023-йилнинг 6 январида саат 12:00 бошлаб 7-январнинг 24:00 гача (Москва вақти бўйича) тўхтатишади. Отишма Украинадаги «томонлар ўртасида уруш бораётган барча ҳудудларда тўхтатилади». Россиянинг мудофаа вазирлиги Путиннинг бу фармони бажарилишини тасдиқлади.

Путин отишмани тўхтатиш режимини рус православ черковининг патриархи Кириллнинг илтимоси сабаб эълон қилинганини айтган. У 5-январда православлар черковга бориб зиёрат қилиш учун «томонлар ўртасида бўлаётган жанжални 6-январь соат 12:00дан 7-январь соат 24:00га қадар» ўқ отишни тўхтатишни илтимос қилган.

Украинада уруш бошланганига 10 ойдан ортди. Россия Украинага ўтган йилнинг 24-февралда Украинага «демилитаризация» ҳамда «денацификация» зарур деб ҳужум қилган.

БМТнинг 27-декабрга нисбатан маълумотига кўра, Украинадаги уруш сабаб 6 884 нафар тинч аҳоли вафот этган. Янга 11 мингдан ортиқ киши ярадор бўлган. Аммо ташкилотдан таъкидланишича, жароҳат олганларнинг сони бир қанча кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Украина ҳукумати ҳам айтмоқда.