«Бишкекводоканал»нинг матбуот хизмати сўнгги кунларда аҳоли канализация тизимидаги тиқилиб қолган муаммо билан тез-тез мурожаат қилаётгани ҳақида билдирди. Корхона ходимлари канализация тармоқларини тозалаш вақтида полиэтилен пакет, тагликлар, шиша идишлар ва бошқа маиший чиқиндилар ичидан Оливе салатини ҳам топишган.
«Ҳурматли шаҳарликлар ва шаҳарнинг меҳмонлари! Қаттиқ маиший ва озиқ-овқат қолдиқларини канализацияга ирғитманглар. Бу қувурларни дарҳол тўлдириб қўяди, чунки тармоқлар хўжалик суюқликлари оқиши учунгина мўлжалланган», — деб огоҳлантиради «Бишкекводоканал» ходимлари.