Тиббиёт касаба уюшмаси қамоқдаги шифокорларга пул тўплашни эълон қилди

285

Қирғизистоннинг мустақил Тиббиёт касаба уюшмасининг раҳбари Бермет Бариқтабасова ўз вазифаларини нотўғри бажарганликда гумонланиб ҳибсга олинган болалар шифокорларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун маблағ йиғиш бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда у Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, профессионал ҳамжамият маблағ йиғишни бошлаш илтимоси билан Қирғизистон Тиббиёт касаба уюшмасига (ТКУ) мурожаат қилган.

«ТКУ, ўз навбатида, юридик ёрдам, адвокатлик ҳамда экспертлар томонидан қўллаб-қувватлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида йиғилган маблағларнинг шаффофлиги ҳамда ҳисобдорлигини кафолатлайди», — деди Бариқтабасова.

Реквизитлар:

Нурзат Жумалиева:

  • 996555951183 «Мбанк»;
  • 996701951183 «О!деньги».

Перизат Анарбекова:

  • 4169 5853 4295 9581 «Оптима банк»;
  • 9417 3090 0031 1202 «Элкарт».

Болалар шифокорларининг ҳибсга олиниши

30-декабрда суд шаҳар тез тиббий ёрдам болалар клиник шифохонаси ва Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказининг беш нафар шифокорини 10 январга қадар тергов ҳибсхонасига жойлаштирди.

Суд яна бир тиббиёт ходимини уй қамоғига олган.

Бариқтабасова шифокорларнинг ҳибсга олинишига “юқори мансабдор шахс” фарзандининг ўлими сабаб бўлганини айтган.

«Клооп»нинг шахсий манбаларининг хабар беришича, гап Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг укаси Нурлан Жапаровнинг набирасининг ўлими ҳақида бўлмоқда.

Жапаровнинг ўзи эса ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматидан шифокорларнинг қўлга олиниши бўйича изоҳ беришдан бош тортишган.

Милициядан эса бола 2022-йилнинг 13-ноябрида эрталабки соат 07:00да қорни оғриб касалхонага етказилиб, 12:30да бошқа касалхонанинг жонлашнтириш бўлимига ўтказилиб, ўша ерда вафот этганини айтиб беришган.

Касбий масъулиятини талабга ярага амалга оширмаган деган айб билан қўлга олинган шифокорлар 50 мингдан 100 минг сомга қадар жаримага тортилиши мумкин ёки беш йилгача озодликдан ажратилиши мумкин.