Темирлан Султанбеков беш шифокорнинг воқеаси бўйича Зулушевга мурожаат қилди

240

«Социал-демократлар» партиясининг лидери Темирлан Султанбеков Бош прокурор Қурманқул Зулушевга мурожаат қилиб, беш шифокорни ТИЗОга киргизиш бўйича суд қарорига шикоят қилишни илтимос қилди. Бу ҳақда сиёсатчи Фейсбук саҳифасида ёзди.

Унинг айтишича, мамлакатнинг жазо-процессуал кодексига кўра, зўрлик-зўраовнлиги йўқ жиноятларда айбланганларга ТИЗОда сақлаш чораси қўлланилмаслиги керак.

«Шифокорлар — жиноятчи-рецидивистлар эмас. Уларни қамоқда сақлашнинг зарурати борми? Ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан ишини давом эттириб, болаларнинг ҳаётини сақлайверишса бўлар эди», — деб ёзди Султанбеков.

Сиёсатчи шифокорларнинг айби бор ёки йўқлигини терговчилар эмас, тажрибали, малакали шифокорлардан иборат комиссия аниқлаши керак деб ҳисоблайди. Ундан ташқари, Султанбеков вафот этган боланинг яқинлари юқори хизматдаги амалдорлар деган маълумот терговга босим қилинмоқда деган гумонларни пайдо қилмоқда деб қўшимча қилди.

«Вафот этган боланинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, аммо алоқаси йўқ одамларга нисбатан адолатсизлик марҳумни яқинларининг қайғусини камайтирмаса керак. Бундай воқеалар ҳуқуқ тартибот тизимининг репутациясини бузиб, халқимизнинг суд адолатининг холислигига ишончини йўқотади», — деди сиёсатчи.

Шифокорларнинг қўлга олиниши

30-декабрда Бишкекнинг Ленин туман суди уч ёшли боланинг ўлимидан кейин беш шифокорни 10-январга қадар ТИЗОда қолдириш қарорини қабул қилган. Улар касбий вахифаларини талабдагидек бажармаган деб айбланмоқда.

«Клооп»нинг шахсий манбалари гап вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг укаси Нурлан Жапаровни набирасининг ўлими ҳақида бўлаётганини айтиб берган.

Тиббиёт касаба уюшмасининг бошчиси Бермет Бариктабасова ҳам шифокорларнинг оммавий қўлга олинишига «юқори лавозимдаги амалдор» боласининг ўлими сабаб бўлганини ёзган. Унинг айтишича, шифокорларга ошкора «турмада чиритамиз», «дипломингларни олиб қўямиз» деб айтишган.