Декларация-2021: Бош прокурорнинг кўчмас мулки йўқ, аммо 3,6 млн сомлик отлари бор

226

Бош прокурор Қурманқул Зулушев солиқ декларациясида 2021-йили 1 миллион 88 минг сом даромад топганини кўрсатган.

Ҳужжатга кўра, Зулушевнинг “Toyota” русумли автомашинаси, 105 минг сомлик мебель ва жиҳозлари, 250 минг сомлик қорамоллари ҳамда 3 миллион 600 минг сомлик отлари бор.

Зулушевнинг декларациясида унинг яқин қариндошлари 2021-йилда 300 минг сом ишлаб топгани кўрсатилган. Шунингдек, 119 гектар ва 213,7 гектар ер участкаси ҳамда 8,1 гектар қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қилади.

2020-йилда Зулушев тақдим этган декларацияга кўра, 750 минг сомдан ортиқ даромад топган. Ўша пайтда депутатнинг кўчмас мулки бўлмаган.

Амалдаги Бош прокурорнинг 2020 йилги декларациясида автомобил, мебель ва оргтехника, қорамол ҳамда отлар кўрсатилган. Қурманқул Зулушевнинг яқин қариндошларининг 2020-йилдаги даромади 250 минг сомни, харажатлари эса 4 миллион 900 минг сомни ташкил қилган.

Зулушев дегани ким?

Зулушев 2000-йилдан бошлаб прокуратура тармоғида турли хизматларда ишлаб, кейин судя бўлган. 2007-йилдан бошлаб Чуй вилоятининг Сокулук туман судининг судьяси бўлиб, 2013-йили Бишкек шаҳар суди етакчисининг ўринбосарлигига тайинланган.

Ўша йилда Зулушев ҳукуматни куч билан босиб олишда гумонланган Қамчибек Ташиевнинг ишини кўриб чиққан. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Зулушевни ҳамда судья Медербек Сатиевни ишни кўришда қонун бузганлиги учун эгаллаган хизматларидан бўшатган.

Бу вақтда Зулушев ва Сатиев «Ата-Журт» фракциясининг депутатлари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ҳамда Талант Мамитовларга оқлов ҳукмини чиқарган судлар коллегиясининг таркибида бўлган. «Ата-Журт»нинг уч депутатига ҳукуматни куч билан босиб олиш моддаси бўйича айб қўйилган — Ташиев «Кумтор» олтин кони бўйича норозилик акциясида Оқ уйнинг деворидан ошиб тушишга ҳаракат қилган.

2015-йили Зулушев «Республика — Ата-Журт»нинг таркибида сайловга бориб, аммо партияга овоз олиб кела олмаган. Аммо у Олий судгача шикоят қилиб, охири депутатлик мандатига эга бўлган.

2018-йили Қурманқул Зулушев билан Исхак Масалиев экс-президентлардан дахлсизлик мақомини олиш бўйича қонун лойиҳасини илгари суришган — депутатлар «Президентнинг фаолияти ҳақида» қонуни мамлакатнинг Конституциясига қарши келади деб ҳисоблашган.

Мазкур қонун собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг дахлсизлигини олишга асос бўлган. Кўп ўтмай Атамбаевнинг дахлсизлиги олиниб, экс-президент мақомидан ажратилган.

2020-йилнинг октябрида ўша вақтдаги премьер-министрнинг ҳамда президентнинг вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Зулушевни бош прокурор қилиб тайинлаган.

2020-йили Зулушев, топширган декларациясига кўра, 750 минг сомдан ортиқ даромад топган. Ўша вақтдаги депутатнинг кўчмас мулки ҳам йўқ эди.