Temirov Live: Кампиробод бўйича махфий келишувдан нимани кутиш мумкин?

3694

Temirov Live журналистлари Кампиробод келишуви бўйича очиқ маълумотларни таҳлил қилиб, қирғиз ва ўзбек сиёсатчилари баёнотларидаги номувофиқликларни кўрсатди.

Уларга кўра, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ўзининг барча баёнотларида Қирғизистон 19 минг гектардан ортиқ ер олганини кўрсатса, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бор-йўғи 1000 гектар ер ҳақида гапирмоқда.

Журналистлар Тош-Акур қишлоғида Қирғизистон олган минг гектар майдонда суғориш ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини ҳам таъкидламоқда.

«Муҳокама қандай кечганини барчамиз кўрдик. Биз ҳали ҳам шартномани кўрмадик. Ҳокимият биз учун ўзи қарор қилди. Бундай қарорга қарши чиққанларнинг барчаси қамоққа ташланди», — дейилади материалда.