Қирғизистонлик спортчи Авазбек Аманбеков кикбокс бўйича Осиё чемпиони бўлди

248

Қирғизистонлик спортчи Авазбек Аманбеков Тайланднинг пойтахти Бангкокда ўтган кикбокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Prosports.kg нашри ёзади.

 

Маълумотга кўра, спортчи 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида лоу-кик йўналиши бўйича курашди. У умумий тўрт мусобақа ўтказган.

Қирғизистонлик 1/8 финал босқичидан бошлаб, кореялик спортчини мағлуб этган бўлса, чорак финалда қозоғистонлик жангчидан устунлик қилган. 16 декабрь куни Авазбек Аманбеков Ироқ вакилини мағлуб этиб, финалга чиққан.

17 декабрь куни эса қирғизистонлик финалда ғалаба қозониб, Осиё чемпиони бўлди.

Аманбеков кикбоксинг бўйича уч карра жаҳон чемпиони, шунингдек, Осиё чемпиони ва жаҳон кубоги совриндори ҳисобланади. Бундан ташқари, у ушу-санда, қўл жанги ҳамда таэквондо бўйича Қирғизистон чемпиони.

Қирғизистонлик спортчилар кўпинча жаҳон турнирлари ва чемпионатларининг ғолиб ҳамда​​совриндорлари бўлишади. Масалан, қирғизистонлик Жўламан Шаршенбеков вазни 60 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида жаҳон рейтингида етакчилик қилмоқда. У Осиё чемпиони, жаҳон чемпионатининг икки карра кумуш медали ва жаҳон кубоги совриндори. 2022 йил сентабрь ойида Шаршенбеков Сербияда ўтказилган кураш бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Қирғизистонлик спортчилар орасида халқаро даражадаги унвон ва мукофотлар эгалари ҳам бор.

Айсулу Тинибекова икки карра жаҳон чемпиони, тўрт карра Осиё чемпиони, Токио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори. Тинибекова Туркияда ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритufy.

Мээрим Жуманазарова жаҳон ва Осиё чемпиони, Токиодаги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори. Конядаги Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритган.