Чегара хизмати Баткен вилоятида сентябрда қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувда ҳалок бўлган чегарачилар ҳақидаги маълумотни яширди. Бу ҳақда Чегара хизматидан «Клооп»нинг қирғизистонликларнинг ҳалок бўлиш вазиятлари билан маълуомтларини бериш ҳақидаги илтимосига берган жавобида айтилади.
Чегара хизматидан «Қирғизистон Республикасида давлат сирини сақлаш ҳақида»ги қонунига таянади, бу бўйича маълумотни давлат сирига тегишли қилиш ҳукумат, шунингдек давлат идораларининг етакчилари тарафидан қабул қилинган Давлат сирини тузган асосий маълумотлар рўйхатининг ва Маҳфий маълумотларнинг рўйхати асосида амалга оширилади.
«Масалан, МХДҚнинг Чегара хизмати муассасалар аро актига кўра, сизлар сўраган маълумотлар эришилиши чекланган маълумотларга тегишли бўлиб киргизилган, тушунасизлар деб умид қиламиз», — деб айтилади илтимоснинг жавобида.
Айни вақтда сентябрдаги қуролли тўқнашувда вафот этганларнинг исми ва ўлими бўйича вазиятлар мазкур воқеалардан кўп ўтмай пайдо бўлган.
Баткендаги қуролли жанжал
14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли тўқнашувда камида 62 киши ҳалок бўлган, 198 киши жароҳатланган.
Тожикистон ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қирғиз томонига қуролли тўқнашув вақтида тахминан 1,5 миллиард сом моддий зарар етган.
Садир Жапаров 20-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзлаган нутқида Қирғизистонда «Тожикистон томонининг ўтган йиллар ва кечаги кунларда қилган ноқонуний ҳужумларига оид ҳужжатлаштирилган далиллар мавжуд» деган.
Тожикистон томони ҳам воқеани тажовуз деб атади ва можаронинг авж олишида Қирғизистонни айблади. Айни пайтда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида Президент Садир Жапаровга жавоб қайтарди ва «тажовуз Қирғизистон томонидан бўлганини» айтган.