«Кредит олдик.» Президентнинг жияни ўзининг кийим-кечак брендини ишга туширди

273

Президент Садир Жапаровнинг 22 ёшдаги жияни Лазат Нурқожоева ўзининг «Lamonte» номли кийим-кечак брендини ишга туширди. Отаси Дўлўтбек Жапаров журналистларга бизнесни очиш учун пулни кредитга олишганини тушунтирди.

Нурқўзоеванинг ўзи эса Instagram’да  Sheraton меҳмонхонасининг асосчисига миннатдорчилик билдириб, меҳмонхонани асосий ҳамкор сифатида тақдим этган. Президент жиянининг янги брендининг тақдимоти ҳам ушбу меҳмонхонада ўтган.

Tripadvisor.ru’нинг маълумотига кўра, Sheraton «Бишкекдаги энг яхши люкс отелларнинг бешлигига» киради.

«Бу ғоя биз тикув тармоғида кўп йилдан бери юрганимиз сабаб анча олдиндан бор эди. Биз Бурсага 10 кўйлак олиб бордик. Унгача ташкилотчилар кўйлакларингизнинг эскизларини жўнатинглар деди. Ўшанда уларга ёқди, кейин бизни чақиришди. Ҳомийим ҳаммангиз билганингиздек менинг ота-онам», — деб Нуркожоева SuperTV’нинг мухбирига айтиб берди.

Отаси Дўлўтбек Жапаровнинг айтишича, бизнес учун кредитни президент билан қариндошлик ришталарини аралаштирмаган ҳолда олишган.

«Президентнинг қариндошлари давлат банкларидан 4-9 ёки 6 фоизли кредит олишса керак, деб ўйлашлари мумкин. Лекин биз халқ сифатида оддий тижорат банкидан кредит олдик. Яхшигина маблағ олдик [...] Турмуш ўртоғимни, исми Гулжанат, анча олдиндан тикув цехи бор эди. Қизларим Лазат ҳам, Элзат ҳам у ерда ишлаб, қобилиятлари пайдо бўлди. Ҳозирги кўргазмадаги либосларнинг аксариятини ўз қўллари билан тикишган», — деди у.

Шунингдек Жапаров кўпчилик президентнинг укаси ҳам тикув цехини ишлатадими деб ҳайрон қолаётганини айтди.

«Ўтганда бировлар билан гаплашиб туриб, уйга кириб чой ичинглар десам, “Байке [тикув] цехини ишлатасизми” дейди, ҳа десам президентнинг укаси бўлгандан кейин ёпиб қўймайсизми дейди. Биз акам [Садир Жапаров] президент бўлгунгача ҳам ишлатиб келганмиз. Ҳозир ҳам ўша бўйича ишлатяпмиз. Бунинг ҳеч қандай уяти йўқ», — деди Жапаров.

Лазат Нуркожоева — модель ва Қирғизистон гўзали 2020 танловининг ҳам ғолиби қатори танилган.

«Қирғизистон гўзали 2020» танловида ғалабаси учун бош мукофот қатори Нуркожоева BMW X5 автомобилини олган. Ўтган йили Нуркожоева туғилгани кунини ҳам дабдабали тарзда нишонлаб жамоатчиликнинг эътиборини тортган.

Муаллиф: Зулайка Эркимбаева