Бишкек: №67 мактабнинг ўқувчилари бомба ҳақидаги билдирув сабаб эвакуацияланди

281

30-ноябрда №67 мактабнинг биносида бомба қўйилгани ҳақидаги билдирув сабаб ўқувчилар эвакуацияланди. Бу ҳақда Бишкек мэриясидан билдиришди.

№67 мактабга бомба қўйилгани ҳақидаги маълумот №62 мактабнинг электрон почтасига келган.

«Мактабнинг администрацияси бу факт бўйича дарҳол милицияга хабар берган. Милиция №67 мактабга жўнаб кетган. Бинодагиларнинг бари эвакуацияланиб, текшириш, назорат қилиш ишлари олиб борилмоқда», — деб айтилади маълумотда.

Sputnik.kg воқеа жойида кинологлар ишлаётганини ёзди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Бишкекдаги мактаблардан бирида ўқиган болалар эвакуация қилинаётгани ҳақида суратлар пайдо бўлган. Унда №67 мактабда ёнғин чиққани айтилган. Аммо ФҲВдан уларга бундай маълумот келмаганини билдиришди.

Асосий сурат: «Вечерний Бишкек».