Исхак Масалиев «Қумтўр»нинг ишини текширган депутатлик комиссиянинг етакчилигидан кетди

293

Жогорку Кенешнинг депутати Исхак Масалиев «Қумтор»даги олтиннинг сотилиши, коннинг Қирғизистон мулкига ўтганидан бери олиб борган фаолиятини текшириш мақсадида тузилган парламент комиссиясининг раислик ваколатларини топширди.

Бу ҳақда парламент йиғилишида Жогорку Кенешнинг раиси Нурланбек Шакиев билдирди.

«Афсуски, Исхак Абсаматович соғлиғи туфайли комиссия раислигидан бош тортибди. Ўтган ҳафтада Исхак Абсаматовичдан менинг номимга соғлиғим туфайли ишдан кетаман деган хат келди», — деди Шакиев.

Спикер депутатлик комиссияси ҳозирча иш бошламаганини ва бирорта ҳам йиғилиш ўтказмаганини қўшимча қилди. Комиссия 2022 йилнинг 28-cентябрида «Қумтор»даги молиявий хатолар аниқланган ҳамда 2021-йили «номаълум давлат»га қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 19,2 тонна олтиннинг сотилгани билан боғлиқ можаролар фонида тузилган эди.

Депутатлар ва мухолифат ҳокимиятдан ҳисобот талаб қилган, Садир Жапаров эса бу масала бўйича комиссия тузиб, унинг таркибига мухолифат ва жамоатчилик вакилларини киритишни таклиф қилган.

«Қумтор»нинг иши бўйича депутатлик комиссияси 28-сентябрда тузилган. Комиссиянинг таркибига Марлен Маматалиев, Балбак Тулабаев, Адахан Мадумаров, Исхак Масалиев, Жанарбек Акаев, Нилуфар Алимжанова, Нодира Нарматова, Нурланбек Шакиев, Марат Мураталиев, Улуғбек Ўрмонов, Шайлобек Атазов, Арсланбек Малиев ва Мақсат Сарбағишев кирган.

«Қумтор»даги ташқи бошқарув

2021-йилнинг 17-майида қирғиз ҳукумати «Қумтўр»га ташқи бошқарув киргизган. Ҳукумат конни Канаданинг Centerra Gold Inc ишлатаётгани «маҳаллийларнинг соғлиғига, ҳаётига ва экологияга хавф туғдиради» деган сабабни келтирган. Ўшанда Тенгиз Болтурук вақтинча ташқи бошқарувчи бўлиб тайинланган.

Бунга жавоб қатори Centerra Қирғизистоннинг ҳукумати «конни назорат қилишни деярлик тўлиғи билан тортиб олди» деб Болтурукни, кейинчалик Қирғизистон ҳукуматини ҳам судга берган.

2022-йилнинг 29-июлида давлат ҳукумати «Кумтор» тўлиғи билан Қирғизистонга ўтганини билдирган. Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаровнинг айтишича, шу билан қирғиз томон Канадага қарашли Centerra Gold Inc. билан «Кумтор» лойиҳаси бўйича икки бошқа йўлга тушган.

Қирғизистон билан Centerra’нинг ўртасидаги келишув бўйича қирғиз томон 11 млн доллар дивиденд, шунингдек 50 млн доллар бир марта тўланувчи товон олади. Шунингдек мамлакатнинг бошқарувига «Қумтўр» кони бўйича Рекультивациялаш жамғармаси ўтмоқда, унинг кўлами тахминан 53 млн доллар.

Бунинг ўрнига Қирғизистон 2022-йилнинг 4-апрелига нисбатан умумий нархи $777 млн (978 млн канада доллари) долларни ташкил қилган Centerra’даги 26,1% акциясидан бош тортади.

24-августда эса Вазирлар маҳкамаси Болтурук «Қумтор»нин ташқи бошқарувидан четлатилганини хабар қилган. Бу Ҳисоблаш палатаси коннинг ишида молиявий камчиликларни аниқлагандан кейин бўлган.

Шунга қарамай, Болтурук «Миллий кўчманлар мероси» миллий холдингининг етакчиси бўйича қолган. У бу хизматга 14-февралда келган.

13-сентябрда Бош прокуратура Қумтўр конини ишлатган «Қумтор Голд Компани»нинг ишини текширувининг натижасида уч жиноят ишини қўзғаган. Компания мамлакатга 1 миллиард сомга яқин зарар келтирилгани таъкидланган.

Ўша куни жиноят ишининг асносида Тенгиз Болтурук қўлга олинган. У билан бирга ускуна бўйича мутахассис ҳамда молия бошқармасининг директори ҳам қўлга олиниб, бари Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган.

Ҳозирда «Қумтор Голд Компани» ЁАЖни Алмаз Бариктабасов бошқармоқда.

Муаллиф: Зулайка Эркимбаева