Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасига оид ҳужжатларни имзолади

318

Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасига оид ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда 30-ноябрь куни қўшни давлат президентининг матбуот хизмати хабар берди.

«Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси билан икки қардош халқ ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик муносабатлари янада мустаҳкамланади, 30 йилдан бери ечимини топмаган масалалар юзасидан келишувларга эришилади», — дейилади баёнотда.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 29 ноябрда Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкаларини делимитация қилиш ва Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолаган.

Тегишли қонун лойиҳаларини 17-ноябрда Жогорку Кенешнинг депутатлари тегишли қонун лойиҳаларини уч ўқишда қабул қилган – йиғилиш баҳс-мунозаралар билан кечган.

Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси келишувига 302,29 км масофадаги участкалар киритилган. Энди Кампиробод сув омбори икки давлатнинг қўшма комиссиялари томонидан бошқарилади.

Жогорку Кенешнинг 17 ноябрдаги йиғилишида МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев келишув асосида қирғиз томони «деярли 5 баробар кўп ер олишини» билдирган. Унинг айтишича, республика балансига жами 19 минг 699 гектар ер олинган. Кампиробод сув омбори остидаги 4485 гектар ер эса қўшни давлатга берилди.

МХДҚнинг бошчиси сўзлашувларнинг натижасида қуйидаги участкалар Қирғизистоннинг ҳисобига ёзилди деб билдирган:

Гавасай, 12 849 гектар, Ўзбек ССРи Кампиробод чап соғил каналини қурмаганлиги учун;

Кўк-Серек, 105 гектар, қирғиз фуқаролари яшаган қишлоғи билан бирга;

Баястан, 212 гектар;

Унгар-Тоо, 35 гектар, мобил компанияларнинг ва давлат телеканалларнинг антенналари жойлашган;

Ақ-Таш, 100 гектар – Қорасув шаҳрини кенгайтириш мақсадида ва чиқинди тозаловчи жой қуриш учун;

Қара-Белес, 25 гектар;

Ўзган ва Сузоқ туманлари учун 1000 гектар;

Кампирободдаги сувнинг кўлами 908дан 900-горизонталга тушганда 1 246 гектар ер бўшади деган Ташиев.

Йиғин давомида Ташиев танқидий фикр айтган депутатларни «провокатор» деб атаган. Шунингдек у Кампирободнинг берилишига қарши чиқиб ҳибсга олинганларнинг қамалашини қўллаган.

Кампиробод масаласи кўтарилгандан бери сув омборини беришга маҳаллий турғунлар, айрим сиёсатчилар ва фаоллар қарши чиқиб келмоқда. Айрим маҳаллий турғунлар агар Кампиробод Ўзбекистонга ўтса, «Ўзбекистон ваъдасига турмай, сувни ва сув омборининг атрофидаги ерларни қўллана олмай қоламиз» деган хавотирди. Кампирободнинг қўшни давлатга берилишига қарши бўлганлар бунга қадар турли ҳудудларда митинглар ва қурултой ўтказишган.

Ҳозирги вақтда эса 30 нафарга яқин фаол ва сиёсатчи қамоқда. Уларнинг бари Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевни сув омборини қўшни мамлакатга ўтказаётгани учун танқид қилишган.