Россия Федерациясининг ҳукумат ИИВга меҳнат мигрантларининг ҳужжатларини тайёрлаш ва яшаш ери бўйича рўйхатга олиш учун «Паспорт-виза хизматининг» (ПВХ) ва Москва шаҳридаги Кўп тармоқли миграция марказининг (КТМ) хизматларидан фойдаланишни кенгайтириб беришни тавсия қилди. Россиянинг «Коммерсант» нашри бу виза талаб қилинмаган мамлакатлардан келган мигрантлар учун давлат хизматларидан фойдаланишни енгиллатишини таъкидлади.
Давлат думасига киргизилган қонун лойиҳасининг тушунтириш хатига кўра, (Москвадаги) КТМнинг ва (Россиянинг ҳудудларидаги) ПВХнинг ходимлари визаларни, таклифномаларни, вақтинча яшаш учун рухсатларни, яшаб туришга ёки уни алмаштиришга рухсатларни, жумладан патентларни, Россия Федерацияси фуқаросининг умум фуқаролик паспортларини қайта тайёрлаш бўйича аризаларни, шунингдек ариза берувчиларни суратга олиш ҳамда дактилоскопия қайдини олиб боришга аризаларни қабул қилиш бўйича ишларга жалб қилинади.
«Коммерсант»нинг маълумотига кўра, рус ҳукумати бу ҳаракати билан сафарбарлик ва виза талаб қилинган мамлакатлардан келган ишчиларнинг камайиши сабаб келиб чиққан меҳнат бозоридаги танқисликни бартараф қилишни кўзлайди.
Ноябрь ойининг бошида Иқтисодни ривожлантириш вазири Максим Решетников Россиянинг меҳнат бозорида кадр танқис бўлаётганини айтган. Бу ҳақда экспертлар ҳам бир неча ойдан бери айтиб келишади. 24-февралда бошланган уруш сабабли минглаган рус фуқароси Россиядан бошқа давлатларга чиқиб кетган. Иқтисодчи Владимир Гимпельсоннинг фикрича, мамлакатдан чиқиб кетаётганларнинг аксарият қисми, одатда, иқтисодда махсус ўрни бор ёш эркаклар бўлган. «Уларнинг ортидан қайсидир бир вақтдан кейин аёллари кетишади (ёки кетишмоқда), бу эса шу ёш гуруҳидаги умумий йўқотишни кўпайтиради. Уларни, уларнинг болаларини ҳам мен ҳозирча ҳисобга олмадим», — деди у.
Бундан ташқари, Украинадаги уруш сабабли 21-сентябрда Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиниб, унга камида 300 минг фуқаро жалб қилинган. Гимпельсон олдидаги перспективада урушга чақирилганлар меҳнат бозорини тўлиқлаши керак эди деб таъкидлайди. «Келажакда Россиянинг ишчи кучи уларнинг ичидан кўпига муҳтож бўлади», — дейди иқтисодчи.
Охирги расмий маълумотларга кўра, Россияда миллионга яқин қирғизистонлик меҳнат қилади. Жами бўлиб эса чет ўлкаларда республиканинг 1,1 миллиондан ортиқ фуқароси меҳнат миграциясида юрибди.
Бош саҳифа иллюстрация сурат ишлатилди