Токтакунов: Қурултойнинг таклифлари билан «террор учун асос тайёрлашмоқда»

240

Юрист Нурбек Токтакунов Kaktus.media’га бераган интервьюсида ҳукумат Қурултойнинг таклифлари билан «давлат аппаратининг манфаатини инсон эркинлигидан юқори қўйиб», бунинг асосида «террорга асос» тайёрламоқда деб айтди.

«Алар айёрона маневр қилишмоқда. Чунки бизнинг, афсуски, қоронғи халқимиз учун жамоатчилик манфаати  — халқ манфаатлари қатори, шахсий манфаат эса — фойда кўриш манфаати бўлиб кўринади. Улар шундай маневр қилишмоқда. Аммо “жамиятнинг манфаати” дер экан улар давлат аппаратининг манфаатини айтаётган бўлишади», — деди Токтакунов.

Қурултойнинг Жогорку Кенешга таклифларида депутатлар қонун лойиҳаларини қабул қилишда «одамнинг шахсий манфаатидан кўра жамиятнинг манфаати юқори» туриши керак деб айтилган.

Юристнинг айтишича, резолюциянинг яна бир муҳим қисмининг бири бу ахборот хавфсизлиги, у мухтамалан Кампиробод атрофида пайдо бўлган вазиятга алоқадор.

«Улар ушбу мамлакат манфаатига ҳамда сирга таяниб, барини нозик жойидан ушлаб, бўйсундириб олиш учун террорга тайёрлашмоқда», — деб ҳисоблайди Токтакунов.

Юрист президент Садир Жапаров давлат аппаратининг манфаатини инсоннинг шахсий эркинлигидан, «демак, жамоат манфаатидан ҳам» юқори қўйиб «диктати билан ўзбилармонлигини тўлақонли мустаҳкамламоқда» деб билдирди.

Шунингдек Токтакунов Қурултойда овоз бериш натижаларининг бари бир овоздан қўлловга олинди деб эълон қилинганини, акс ҳолда делегатларнинг овозларини ҳеч ким санамаганини ёзди.

«Қирғизлар жуда ноёб прецедент туишди: энди ким қандай овоз бергани муҳим эмас, овозларни санашнинг ҳожати йўқ, жиддий шакл кўрсатиб натижасини эълон қилиб, протоколга чизиб қўйган муҳим», — деб ёзди Токтакунов.

Қурултойнинг резолюцияси

Мингдан ортиқ делегат қатнашган биринчи Халқ Қурултойнинг натижаси билан резолюция қабул қилинган. Резолюцияда парламент, ижройи ва суд ҳукумати учун ҳам таклифлар берилган.

Резолюцияда «Қирғизистон Республикаси тўлиқ мустақилликка эга бўлиши учун сиёсий-иқтисодий ривожланишгагина эътибор қаратмасдан, ҳудудий яхлитликка ҳамда мустақилликка тўлиқ эриши зарур» деб таъкидланган. Бу бўйича улар ҳукуматга қўшни давлатлар билан баҳсли бўлган ҳудудларни тез оранинг ичида ҳал қилиб, делимитация ва демаркация ишларини олиб боришни таклиф қилишган.

Олий суд билан Бош прокуратурага эса фуқароларнинг мурожаатларини, шикоятларини диққат билан кўриб, адолатли ҳамда холис хулосаларни чиқариш таклифлари айтилган.

Резолюциянинг сўнгида «ҳозирда президент Садир Жапаровнинг, давлат ҳукуматининг халқ билан қўшма куч ҳаракати ҳамда жамиятдаги прогрессив кучларнинг фаол иштироки билан Қирғизистонни барқарор ривожланиш йўлига чиқариш бўйича етарли шартлар тайёрлангани» кўрсатилган.

Халқ Қурултойи  институти 2021-йилнинг 5-майида кучига кирган Конституцияда ижтимоий-вакилликнинг йиғилиши қатори ёзилган.