Жалолобод вилоятининг Тўқтоғул туманидаги Умумий тиббий (оилавий) амалиёт марказининг (УТАМ) етакчиси порахўрлик тизимини ташкил қилишда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 19-ноябрда билдирди.
Маълум қилинишича, мансабдор шахс мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, шахсий манфаатни кўзлаб, пудратчи томонидан бажарилмаган шартнома шартларини бажаргани ҳақидаги далолатномаларини имзолаган. Бунинг натижасида давлатга 1 миллион сомдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Мазкур ҳолат бўйича «Ўзига ёки бошқа шахсларга ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш» жинояти иши қўзғатилган.
Тўқтўғул тумани бўйича УТАМ бошлиғи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.