Судланган ёки муқаддам судланган шахсларни давлат ишига олишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда

155

Мамлакатда «Давлат фуқаролик ва коммунал хизматдан салбий сабабларга кўра бўшатилган шахсларнинг» реестрини яратиш таклиф этилди. Рўйхатда бўлиш давлат хизматига қабул қилишни рад этиш учун сабаб бўлади.

18-ноябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳаси Давлат хизматлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича давлат агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Ҳужжатда давлат ва коммунал хизматдан «салбий асослар» бўйича бўшатилган шахслар реестрини яратиш тавсия этилади — уларга давлат хизматига қайтиш тақиқланади. Ҳужжатда аниқ қандай асослар муҳокама қилинаётгани айтилмаган.

Шунингдек, ҳужжатда коррупция ёки давлат манфаатларига зид бошқа жиноятлар содир этганлиги учун судланган шахсларнинг судланганлиги олиб ташланган ёки олиб ташланмаганлигидан қатъи назар, давлат лавозимларини эгаллашини тақиқлаш таклиф этилган.

Халқаро Transparency International ташкилоти ҳар йили эълон қилувчи 2021 йил учун коррупцияни идрок этиш бўйича глобал индексга кўра, Қирғизистон 180 мамлакат ичида 144-ўринни эгаллаган. Мамлакат максимал 100 баллдан 27 балл тўплаган.

Шу боис Қирғизистон 2020-йилга нисбатан 20 поғонага орқага қайтди. 2020 йили мамлакат 124-ўринда турган.