Гулнора-Клара Самат: Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатишдаги муаммолар вақтинчалик

230

Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Гулнара-Клара Самат бир қатор банкларда Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатишнинг вақтинча тўхтатилиши техник муаммо сабаб эканини билдирди.  

Унинг айтишича, банкларнинг ҳар қандай ҳаракатлари биринчи навбатда тижорат масалалар бўлиб ҳисобланади. Шунингдек у бундай муаммолар Қирғизистондагина эмас, бутун дунёда бўлаётганини таъкидалди.

«Бу сиёсат эмас, бу техник муаммо. Бу нафақат бу ерда, балки Россияда ва бошқа давлатларда ҳам бор. Бундай катта жараёнлар содир бўлаётганда буларнинг барчаси вақтинчалик ва бизнинг молиявий сегментидаги катта одамлар қандайдир бир йўл, умумий тил топишади деган фикрдаман», — деди дипломат.

Шунингдек у, ишбилармонлар жамияти доимий равишда учрашувлар ўтказиб, молиявий оқимни яхшилаш учун янги имкониятларни излашларини, шу сабаб ўзгариш бўлиб қолади деган ўйда эканини қўшимча қилди.

Буга чейин «Мир» карталарын тейлөөнү Аввалроқ, «Мир»  карталарига хизмат кўрсатишни «Капитал Банк» ва «Демир Банк» тўхтатган эди.

«Демир банк»дан «Клооп»га билдирилишича бу қарор дунёда юз бераётган геосиёсий вазият туфайли қабул қилинган.

Бундан ташқари яна саккиз тижорий банк мазкур картага хизмат кўрсатишни тўхтатганини эълон қилган. Улар — «Кыргызстан», «Бакай Банк», «Дос-Кредобанк», «Компаньон», «Банк Азия», KICB, «Бай-Түшүм», «Оптима Банк» ва давлатга қарашли — «Айыл Банк».

Миллий банк аввалроқ ҳар бир тижорат банки карталарга хизмат кўрсатиш бўйича қарорларни мустақил равишда қабул қилишини таъкидлаган эди.

Сентябрнинг ўртасида АҚШнинг Молия вазирлиги «Мир» тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилганлар иккинчи даражадаги санкцияларга дучор бўлишини эслатган. Шундан кейин кўплаган давлатлардаги банклар мазкур тўлов карталарига хизмат кўрсатидан бош торта бошлашган.

Россияга қарши санкциялар унинг Украинага бостириб киришига жавобан киритилган.

Шундан сўнг кўплаб мамлакатлардаги банклар «Мир»  карталарига хизмат кўрсатишдан бош тортишни бошлаганр. Масалан, 23-сентябрдан Ўзбекистонда ушбу карталарга хизмат кўрсатиш бутунлай тўхтатилган. Кейинчалик турк банклари ҳам «Мир» карталарига хизмат кўрсатишдан бош тортган.

Vlast.kz нашрининг ёзишича эса, Қозоғистоннинг «Халык Банк» ва «ЦентрКредит» санкциялар остида қолган банклар учун банкоматлари орқали «Мир»  карталаридан нақд пул ечиб олиш имкониятини тўхтатган.

Тожикистонда «Мир» карталарига ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган.

Муаллиф: Медина Купсулдаева