«Батафсил режа йўқ.» Ақилбек Жапаров Миллий сув стратегиясининг лойиҳаси бўйича фикр билдирди

211

Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров 2040-йилгача бўлган Миллий сув стратегиясининг лойиҳаси бўйича танқидий фикрини айтди. У лойиҳада «мамлакатнинг сув ресурсларининг келажаги ҳар томонлама баҳо берилмаган» деб билдирди.

Вазирлар маҳкамасига кўра, 18-ноябрда Жапаров Сув ва ер ресурслари бўйича миллий кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Унда табиий ресурслари, экология ва техник назорат вазири Динара Қутманова 2040-йилгача Миллий стратегияси бўйича маълумот берди.

Жапаров лойиҳада сув ресурсларини бошқаришнинг устувор йўналишлари ва гидроэнергетика имкониятлари бўйича таклифлар йўқ эканини таъкидлади.

«Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги ташкил этилишидан олдин республиканинг барча табиий ресурсларини мониторинг қилиш ҳамда ҳисобга олиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ вазифа қўйилган. Бир йил ўтди, ҳеч қандай ҳисобга олиш ҳам, назорат ҳам йўқ. Ишларнинг батафсил ҳаракат режаси керак, ҳаракатларингизни аниқлаштиринг. Стратегияни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тўлиқлаб ишлаб чиқинг», — деб Ақилбек Жапаров вазирга топшириқ берди.

Жапаров авваллари сувдан фақат инсоният истеъмоли учун фойдаланилган бўлса, эндиликда у иқтисодий-ижтимоий тараққиётнинг, ягона экологик тизимни сақлашнинг муҳим омили бўлиб ҳисоблашини таъкидлади.

Шунингдек, раис айни дамда сув хўжалиги тармоғи ислоҳ қилинаётгани ва бунинг учун самарали ечимлар талаб этилишини қўшимча қилди.

Қирғизистоннинг 300 га яқин қишлоғида мутлақо тоза сув йўқ, яна 600 та қишлоқда сув қувурлари тез орада таъмир қилинишга муҳтож. Халқаро ҳомийлар тоза сув билан таъминлаш учун катта миқдорда пул ўтказмоқда: 2026 йилгача - деярли ярим миллион доллар, аммо сўнгги икки йил ичида фақат 123 қишлоқда тоза сув чиқарилган.