Мэрия: Бишкекнинг мактабларида 376 минг дарслик етишмайди

235

Бишкекнинг мактабларида 376 минг дарслик китоби етишмайди. Бу ҳақда шаҳар кенгашининг ижтимоий масалалар бўйича доимий комиссиясининг йиғинида шаҳар мэриясининг таълим бошқармасининг етакчиси Айнура Арстанбекова билдирди.

«Қирғиз тилида дарслик китоблари билан 79%, рус тилидаги ўқув китоблари билан 64,5% таъминланган. Бугунги кунда 241 минг рус тилидаги китоб, қирғиз тилида эса 135 минг китоб етишмайди», — деди у.

Арстанбекова ўқув китобларини олишга режа бўйича ажратилган пуллар сарфланаётганини таъкидлади.

«Свердлов тумани бўйича дарсликлар учун 6,7 млн сом ажратилган, 4,5 млн соми ўзлаштирилган. Октябрь тумани бўйича — 15,9 млн сом, 13,3 млн соми ўзлаштирилди. Ленин тумани бўйича — 8,6 млн сом, 5,8 млн соми ўзлаштирилди. Биринчи май тумани бўйича — 9 млн сом, аммо уларни ўзлаштиришга улгуришгани йўқ, чунки вазирлар маҳкамасининг эрта чиққан қарорларини бекор қилиш бўйича қарори чиққан», — деди у.

Арстанбекованинг айтишича, муниципалитет библиотека фондининг электрон версиясини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.