Равшан Жээнбеков: Кампиробод бўйича келишувни бекор қилиш учун Халқаро судга мурожаат қиламиз

254

Мухолиф сиёсатчи Равшан Жээнбеков келажакда улар [Кампиробод сув омборини қўриқлаш қўмитаси аъзоларини назарда тутган бўлса керак] Ўзбекистон билан ратификациядан ўтган келишувни бекор қилиш бўйича Халқаро судга мурожаат қилишларини билдирди. Видео мурожаати сиёсатчининг Фейсбук саҳифасига чиқди.

«Афсуски, ҳукумат Кампирободни бериб тинчиди. Аммо бизнинг бошқа яна бир йўлимиз бор. Биз келажакда Халқаро Судга мурожаат қиламиз. Чунки агар бизнинг мамлакат, бизнинг ҳукумат коррупциялашган ва авторитар бўлса, у ҳолда бизда халқаро шартномани бекор қилиш имкониятига эга бўламиз. Чунки, кеча парламентда коррупция ва авторитаризм усулларидан фойдаланган ҳолда ратификациядан ўтказди. Депутатларга ҳукумат томонидан босим бўлди. Шу сабабдан келажакда эл-юрт халқаро судга мурожаат қилиб Кампирободни ҳимоя қилиш, олиб қолиш имкониятларини кўришимиз керак», — деди сиёсатчи.

Жогорку Кенеш 17-ноябрда уч ўқишда «Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани» ва «Кампиробод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги шартномани» ратификация қилиш ҳақидаги баҳсли қонун лойиҳаларини уч ўқишда маъқуллаган.

Учинчи ўқишда қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги битимни 64 нафар депутат ёқлаб, 19 нафари эса қарши овоз берган. Кампиробод сув омборининг сувларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги келишувга 65 нафар депутат овоз бериб, 19 нафари қаши овозберган.

Овоз беришда ўтирган депутатларнинг умумий сони 83 нафарни ташкил этган. 7 нафар депутат ўрнида бўлмаган.

Муҳокама президент Садир Жапаровнинг иштирокида бўлиб ўтган. Қонун лойиҳалари Қамчибек Ташиев баён қилган. Ҳар икки юқори мартабали мутасадди бу давлатга фойда эканини таъкидлаб, депутатларни ҳужжатларни тасдиқлашга ундаган. Айрим депутатлар келишувга қарши чиқишган. Мухолифатдаги депутат Адахан Мадумаров ҳамкасбларини ҳужжатларни тасдиқлашга мажбур қилиш бўлганини билдирган.

Энди ҳужжатларни президент имзоси учун жўнатилиб, у имзолагандан кейин кучга киради.