ИИВ: Боткенда хизмат қилаётган милиционерларнинг маошига қўшимча 30 минг сом тўлаб турилади

272

Ички ишлар вазирлиги бошқарманинг деярли барча бўлимларининг ходимларига октябрь ойи учун маошларига қўшимча ҳақ тўлаб берилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ президент Садир Жапаров 1 октябрдан бошлаб ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хизмат ҳақини ошириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Унда айтилишича, хизмат ҳақи йиллик иш ҳақи фондининг 80 фоизигача оширилади.

ИИВдан ички ишлар органлари ходимларининг иш ҳақига қўшиладиган устама миқдори 20 минг сомни ташкил этишини маълум қилишди.

Шунингдек, Боткен вилоятида алоҳида шароитларда хизмат қилаётган Ички ишлар вазирлиги ходимларини рағбатлантириш мақсадида оширилган нафақа тўланади.

Масалан, Боткен, Лайлак туманларининг, Боткен ҳамда Сулукту шаҳарларининг ҳудудида хизмат ўтаган милиция ходимлари билан Ички ҳарбийларнинг ҳарбий ходимлари билан милиционерлар ҳар ой қўшимча 30 минг сомдан олиб туришади.

«Бу устама ҳақи давлат чегарасининг қирҳиз-тожик ҳудудида делимитация ва демаркация процесслари тўлиқ тугагунга қадар тўлаб турилади», — деб таъкидлашди ИИВдан.

Муассасадан айрим бўлинмалар ойлик ҳақига қўшиб берилувчи устама ҳақини кейинчалик олишларини қўшимча қилишди.

Бунга қадар ОАВда ИИВнинг Қўриқлаш хизматида ишлаганларнинг мурожаати тарқаган. Унда улар 2022-йилнинг октябридан бошлаб бошқа ҳуқуқ тартибот органларининг ва ҳарбий ҳодими каби ойлик ҳақлари ортирилмаганини айтиб норози бўлишган. Бундан ташқари, уларнинг айтишича, уларга пандемия вақтидаги компенсациялар ҳам тўланмаган.

ИИВдан бунга вазирликнинг Қўриқлаш хизмати ўзини ўзи молиялаш, ўзини-ўзи таъминлаш тамойиллари ҳамда ҳусусий мулк эгалари билан тузилган келишувнинг асосида тушувчи махсус (бюджетга тегишли бўлмаган) маблағларнинг ҳисобидан молияланишини айтиб жавоб беришган.

«Ҳозирги вақтда ИИВнинг Қўриқлаш хизмати қўриқлаш хизматини кўрсатгани учун келишувларни қайтадан тузиш бўйича ишларни олиб боришмоқда. Бу тадбирлар тўлиқ якунлангандан кейин ИИВнинг Қўриқлаш хизматининг милиция ходимлари 1-октябрдан бошлаб устама ҳақи тўлиқ қайтадан тўлаб берилади», — деб айтилади ИИВнинг билдирувида.

Аввалроқ вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров устама ҳақи чегарачиларга ҳам берилишини айтган. Унинг айтишича, шартнома асосида ишлаган сержант 16 минг сом олган бўлса, 1-октябрдан бошлаб 32 минг сомдан ола бошлайди.

У Лайлак ва Боткенда хизмат ўтаган чегарачиларга икки ҳисса коэффицент қўйилганини, улар 76 минг сомгача ола бошлашларини айтган. Чегара хизмати октябрь ойига тўланган маошга қўшиб берилган устама ҳақи бўйича ҳозирча ҳисобот берганича йўқ.