17 ноябрдан бошлаб Жогорку Кенешнинг ОАВни аккредитация қилиш комиссияси «Азаттык Медиа»сининг журналистларини аккредитациядан ўтказишни тўхтатди. Бу ҳақда «Азаттык»қа парламентнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, бундай қарорни Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги «Азаттык»нинг сайтини икки ойга блоклагани сабабдан эканини тушунтиришган.
Маданият вазирлигидан сайтга киришнинг тўсилганига мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайтни блоклаш «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонун асосида амалга оширилди.
Кейинроқ маълум бўлишича, МТРКнинг «Биринчи радио» ва НТС телеканалининг «Санжира» радиоси «Азаттиқ» медиасининг теле ва радио кўрсатувларини эфирга беришни тўхтатган, «Демирбанк» тижорат банки эса пул ювиш тўғрисидаги қонун асосида муассаса ҳисобини музлатиб қўйган.
«Озодлик» радиоси раҳбарияти «Азаттиқ»нинг блокланишини Қирғизистондаги демократияга путур етказувчи эркин оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилиш қадамм сифатида баҳолаган.
АҚШнинг Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс эса «АҚШ “Азаттык” сайтининг икки ойга блоклангани ва мустақил ахборот воситаларига ҳамда фуқаровий жамиятга босим ортганидан хавотирини билдирган.
Шунингдек халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрнинг сайти тўсилишига изоҳ бериб, қирғиз ҳукумати яқиндагина сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятга берилган зарба ортидан ОАВни назорат қилиш ва цензурага олиш бўйича чораларини кучатиш деб билдирган. Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти эса қирғиз ҳукуматини «“Азаттык”нинг сайтига қўйилган тўсиқни тез орада олишни ва сайтни блоклаш қарорини қабул қилишга асос бўлган “Ноаниқ (ёлғон) ахборот (фейклар ҳақидаги)” қонунни бекор қилишни талаб қилган.